Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилов Фарҳод Облакуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни институционал такомиллаштириш», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/S49.
Илмий раҳбар: Латипова Нодира Мухтаржановна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSс.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Сеитов Азамат Пулатович, социология фанлари доктори; Юнусов Алишер Бобомурадович, социология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини социологик тадқиқ этиш орқали институционал такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклюзив таълим тизимини ривожлантиришда ота-оналар учун ахборот-консалтинг хизматини йўлга қўйиш, ўқитувчиларнинг ногиронлиги бўлган болалар билан коммуникатив кўникмаларини ошириш, ижтимоий педагог институтини жорий этиш, инклюзив мактаб стандартларини ишлаб чиқишнинг аҳамияти социологик асосланган;
ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналари ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахсларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлашда «ота-оналар-ота-оналарга», «parents to parents» тамойилини (ота-оналарнинг бир-бирига ёрдами, оилани қўллаб-қувватлаш дастурини кенг жорий этиш, ота-оналар клубларини ташкил этиш)ни кенг қўллашнинг ижтимоий натижадорлиги исботланган; 
«инсон қадрини улуғлаш» тамойили асосида ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришда (тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронлик бўйича статистикани юритиш) «маҳаллабай» ёндашуви асосида уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва ижтимоий вазиятини ўрганиш, ижтимоий ҳимоя хизматларига қамраб олиш орқали жамиятга интеграция қилиш имкониятлари кенгайиши асосланган;
ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини институционал такомиллаштиришда ягона масъул органни белгилаш асосида ҳимояни хайрияга айлантириб эмас, балки уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш орқали эришиш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни институционал такомиллаштириш механизмлари муаммосини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инклюзив таълим тизимини ривожлантиришда ота-оналар учун ахборот-консалтинг хизматини йўлга қўйиш, ўқитувчиларнинг ногиронлиги бўлган болалар билан коммуникатив кўникмаларини ошириш, ижтимоий педагог институтини жорий этиш, инклюзив мактаб стандартларини ишлаб чиқишнинг аҳамияти социологик асосланганлигига оид маълумотидан Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2021 йилда «Фуқаролар ижтимоий ҳимояси тўғрисида: ҳолати, кутилмалар ва истиқболлари» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкетада «А» блокида 5 та, «B» блокида 5 та, «С» блокида 4 та саволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 6 августдаги 01-16/227-сон маълумотномаси). Натижалар ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни институционал такомиллаштиришда инклюзив жамиятни ривожлантириш ҳамда уларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш, «тўсиқсиз муҳит»ни яратиш ва ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналари ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахсларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлашда «ота-оналар-ота-оналарга», «parents to parents» тамойилини (ота-оналарнинг бир-бирига ёрдами, оилани қўллаб-қувватлаш дастурини кенг жорий этиш, ота-оналар клубларини ташкил этиш)ни кенг қўллашнинг ижтимоий натижадорлиги асослантирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг III бўлимидаги «в» банди  «инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, боланинг жисмонан соғлом ва бақувват шаклланишига эришиш»нинг «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ота-оналар ўртасида инклюзив таълим тизими тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш» йўналишини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 9 авгусдаги 06-06/2-1865-сонли маълумотномаси). Натижада, ногиронлиги бўлган ўқувчиларни барча болалар билан биргаликда таълим олиши, ота-оналар бир бири билан тажриба алмашиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
«инсон қадрини улуғлаш» тамойили асосида ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришда  (тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронлик бўйича статистикани юритиш) «маҳаллабай» ёндашуви асосида уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва  ижтимоий вазиятини ўрганиш, ижтимоий ҳимоя хизматларига қамраб олиш орқали жамиятга интеграция қилиш имкониятлари кенгайиши асосланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон Фармони билан тасдиқланган «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича» чора-тадбирлар режасининг 15-бандини «Ногиронлиги бўлган болалар оилага тарбияга олинганда уларни патронаж билан қамраб олиш ва зарур тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш» ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2021 йил 28 июндаги 06/235-сонли маълумотномаси). Натижада, ногиронлиги бўлган болаларни жамиятга ижтимоий мослаштириш, уларни ижтимоий хизматларга қамраб олиш имконияти кенгайди; 
ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини институционал такомиллаштиришда ягона масъул органни белгилаш асосида ҳимояни хайрияга айлантириб эмас, балки уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш орқали эришиш имкониятлари очиб берилганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг «85-мақсаднинг «Ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича давлат органини белгилаш» деб номланган 311-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг 2021 йил 15 августдаги 178-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий ҳимояга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва бошқаришда ягона органни ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилаётган бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш бўйича мутасадди ташкилот ва идораларга таклиф ва тавсиялар бериш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish