Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрйигитова Лобар Қодировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ажрим ҳолатига келган оилалар билан ишлашнинг ижтимоий жиҳатлари», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/S69.
Илмий раҳбар: Содиқова Шоҳида Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSс.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Абдуазимов Оқилжон Уткирович, социология фанлари доктори, профессор; Хусейинова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар жараёнида оилавий ажримлар ҳолатига келган оилалар билан ишлашнинг ижтимоий жиҳатларини асослаш ва мазкур йўналишни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилаларни мустаҳкамлашда оиладаги ажрим ҳолатининг мотивидан келиб чиқиб воқейликка холис ёндашувни шакллантириш жараёнига маҳаллаларда кекса авлод вакиллари ҳамда маърифатли ота-оналар билан мулоқот шаклини йўлга қўйилиши асосланган;
миллий, ментал хусусиятларни эътиборга олган ҳолда низоли оилаларни яраштириш, зиддиятли ҳолатларни бартараф этишда минтақага хос қариндош ва уруғнинг ёши улуғлари томонидан «шу уруғ шаънига номуносиб иш» деб билишни ёшлар онгига дифференцияллашган ёндашув асосида сингдиришнинг аҳамияти очиб берилган;
оилаларнинг ажрим ҳолатига келиб қолиш мезонларини эътиборга олиб, маҳаллада этномедиаторларнинг (оила тузилмалари, муносабатлари ва хатти-ҳаракатларини тушиниш ва бузилган муносабатларни тиклашга ёрдам берадиган, мавжуд вазиятнинг ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, педагогик, тиббий ва маиший жиҳатларини ҳисобга оладиган) хизматини йўлга қўйилиши асосланган;
оилавий судларни ташкил этиш орқали (оила ажримларини судда ёпиқ ҳолатда кўрилиши, оила сирлари сақланишига эътибор қаратиши, судгача медиация хизматидан кенг фойдаланиш, айбдор томонга бериладиган санкцияларни аниқлаштириш ва кучайтириш) судларнинг ажримларга эмас, балки оилаларни ажримлардан сақлаб қолишга хизмат қилиши асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар жараёнида ажрим ёқасига келган оилалар билан ишлашнинг ижтимоий жиҳатларини Сурхондарё вилоятига хос тадқиқот натижаларидан: 
оилаларни мустаҳкамлаш, оиладаги ажрим ҳолатининг мотивидан келиб чиқиб воқейликка холис ёндашувни шакллантириш жараёнига маҳаллаларда кекса авлод вакиллари ҳамда маърифатли ота-оналар билан мулоқот шаклини йўлга қўйилишига оид таклифларидан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПФ-5667-сон фармонининг 2-бандидаги «оила барқарорлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш ва жамиятда оила барқарорлигини мустаҳкамлаш» мақсадида Марказ томонидан 2021 йил республикамиз вилоятларида «Эрта турмуш, унинг сабаб ва оқибатлари тўғрисида ўзбекистонликларнинг фикри»  мавзусида ўтказилган социологик сўровда илк бор эксперментал тарзда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 24 ноябрдаги 01-16/343-сонли маълумотномаси). Натижада, «маҳаллабай» ишлаш тизимида  оилавий ажримларни олдини олиш, ажрим ҳолатига келган оилалар билан ишлаш, ажрим муаммоларини ҳал қилишда кекса авлод вакиллари ҳамда маърифатли ота-оналар билан мулоқотни йўлга қўйилиши ижобий натижа бериб, ажрим ҳолатига келиб қолган оилаларни ажримдан сақлаб қолиш имконини берган; 
миллий, ментал хусусиятларни эътиборга олган ҳолда низоли оилаларни яраштириш, зиддиятли ҳолатларни бартараф этишда минтақага хос қариндош ва уруғнинг ёши улуғлари томонидан «шу уруғ шаънига номуносиб иш» деб билишни ёшлар онгига дифференцияллашган ёндашув асосида сингдиришнинг аҳамияти очиб берилганлигига оид таклифларидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 70-мақсадининг «Ёшлар билан ишлашнинг самарали бошқарув тизимини жорий этиш» деб номланган 256-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2022 йил 12 январдаги №04-13/22 сонли маълумотномаси). Натижада ёшлар дунёқарашини шакллантиришда  оила трансформацияси тўғрисидаги замонавий илмий-назарий социологик маълумотлардан фойдаланиш, ёшларда оила қадриятларига таъсир этувчи оммавий маданият кўринишидаги мафкуравий таҳдидлардан  ҳимоялаш имконини берган;
оилаларнинг ажрим ҳолатига келиб қолиш мезонларини эътиборга олиб, маҳаллада этнотизим медиаторлигини (оила тузилмалари, муносабатлари ва хатти-ҳаракатларини тушиниш ва бузилган муносабатларни тиклашга ёрдам берадиган, мавжуд вазиятнинг ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, педагогик, тиббий ва маиший жиҳатларини ҳисобга оладиган) йўлга қўйилишига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти томонидан бажарилган «Замонавий  чет эллик ва ўзбек ёшларининг оилага қарашларини қиёсий таҳлил қилиш» мавзусидаги  илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 10 майдаги №01-09/908-сон маълумотномаси). Натижада «Ёш оилаларда ажримлар олдини олиш: муаммо ва ечимлар» номли   услубий қўлланма тайёрланди. Бу маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун ажрим ҳолатига келиб қолган оилалар билан ишлашда қўлланмадан фойдаланиш имконини берган; 
оилавий судларни ташкил этиш орқали (оила ажримларини судда ёпиқ ҳолатда кўрилиши, оила сирлари сақланишига эътибор қаратиши, судгача медиация хизматидан кенг фойдаланиш, айбдор томонга бериладиган санкцияларни аниқлаштириш ва кучайтириш) судларнинг ажримларга эмас, балки оилаларни ажримлардан сақлаб қолишга хизмат қилишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш» деб номланган 69-мақсадининг «Оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни тизимлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш» деб номланган 253-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 10 майдаги №01-09/908-сон маълумотномаси). Натижада, ажрим ёқасига келган ёш оилалар билан ижтимоий иш олиб боришда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос этноҳудудий хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш, оилаларни ажримлардан сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish