Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиев Ислом Раббим ўғлининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қуритиш барабанини такомиллаштириш асосида пахтани тозалаш самарадорлигини ошириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/2404
Илмий раҳбар: Парпиев Азимджан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Қадам Жуманиязов техника фанлари доктори, профессор; Ахмедхўжаев Хамид Турсунович техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуритиш барабанини такомиллаштириш асосида пахтани тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуритиш барабанидан ҳавони сўриш ҳисобига тозалаш самарадорлиги юқори бўлган янги технологик тизим ишлаб чиқилган ҳамда қурилган регрессия тенгламалари асосида унинг параметрлари ва ишлаш режимлари аниқланган; 
босим кучини инобатга олган ҳолда сидирувчи резина сиртида тош ва ифлосликларни харакат қонуниятлари олинган ва таъсир этувчи кучларни ҳисобга олувчи математик модел ёрдамида ҳаво сўриш қувурини жойлаштириш координаталари аниқланган; 
тош ва майда ифлосликларни ажратиш зонасида ҳаракатланиш қонуниятларини белгиловчи тенгламалар олинган, ҳаво тезлиги ва ифлослик массаларини турли қийматларидаги таҳлили асосида тош ва ифлосликларни ажралишини аэродинамик режимлари аниқланган; 
тажрибалар асосида қуритиш барабанидан сўрилаётган ҳаво сарфини намлик ажралиш ва тозалаш самарадорлиги ўртасида боғланишлар ишлаб чиқилган, тажриба натижаларини тахлил қилиш натижасида ҳаво сарфини рационал қийматлари олинган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қуритиш барабанини такомиллаштириш асосида пахтани тозалаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани қуритиш ва тозалашни тавсия этилган технологик тизими Пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг тасарруфига қирувчи Чинобод пахта тозалаш корхонасида тадбиқ этилган (Ўзпахтасаноат АЖнинг 2020 йил 27 ноябрдаги №03-18/2679-сонли маълумотномаси). Натижада майда ифлослик бўйича тозалаш самарадорлиги 5,8%дан 13,67% гача ошган, тола сифати яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish