Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуназаров Жамшид Нурмухаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Методологические  основы обеспечения безопасности дорожного движения городских автомобильных дорог”, 18.00.02-“Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (техника фанлари)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Т406.
Илмий раҳбар: Шукуров Илхомжон Садриевич, техника фанлари доктори, 
профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Жиззах политехника институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSс.03/30.12.2021.А.11.02
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Уроқов Аслиддин Хушвақтович, техника фанлари доктори, доцент Хотамов Асатулла Тоштемирович,  техника фанлари доктори, профессор Ибрагимов Бахром Тошмуратович.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳисобий автомобилларнинг ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар автомобиль йўлларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
йўл транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларнинг статистик таҳлили натижасида республикада аҳоли зичлигининг ва автомобиллаштириш даражасини йўлларда ҳалок бўлганлар сонига таъсири регрессион модели асосида аниқланган;  
Ўзбекистонда йўл транспорт ҳодисаларини прогноз кўрсаткичларини аниқлаш учун тизимли динамик усулини қуллаш орқали модел ишлаб чиқилган. 
Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини баҳолашда тизимли динамик усулининг тадбиқи орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги назарияси учун анъанавий қўлланилган турли моделлаштириш парадигмаларини таққослаш мезонлари бўйича асосланган; 
ҳаракат хавфсизлиги назариялари гуруҳларининг янги хронологик кетма-кетлиги тренд модели асосида ишлаб чиқилган; 
хавфсиз тизим концепциясини республикада қўллаш зарурати анъанавий хавфсизлик парадигмасига таққосланиб асосланган; 
автомобил йўлларидаги транспорт оқими ҳаракат хавфсизлиги ва қулайлигига таъсир қилувчи ҳисобий автомобил ўлчамларининг геометрик параметрлари симуляцион моделлаштириш орқали аниқланган; 
ҳисобий автомобил учун тўхтаб туриш жойларининг планировкасини лойиҳалаш қонуниятлари симуляцион моделлаштириш орқали аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шаҳар автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
Ҳисобий автомобиллар  ва авто тураргоҳларнинг ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл ташкилотлари амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги №2/338-435-сон маълумотномаси). Натижада парковка ҳудудидан фойдаланиш кўрсаткичи 14 % га ошган.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар Россиянинг SIMETRA (Transproject+) компаниясига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги №2/338-435-сон маълумотномаси). Натижада белгиланган худуднинг транспорт оқими тезлиги 4,68 км/с га ошган.
Тадқиқотнинг назарий материали Жиззах политехника институтининг 5А310609-Интеллектуал транспорт тизимлари мутаҳассислиги учун транспорт оқимини моделлаштириш ва симуляция фани ўқув жараёнига киритилди. Шунингдек, диссертациянинг назарий ва амалий материаллари QS World University Rankings 2021 бўйича ТОП-1000 таликдан жой олган Wiskonsin universiteti-Milwaukee, АҚШ (The University of Wisconsin-Milwaukee) университетининг CIV-ENG590/ 590G(001) Urban Transportation Planning (Шаҳарларнинг транспортини режалаштириш) магистрлар тайёрлаш дастурига киритилган. Натижада талабаларнинг фанни ўзлаштириш даражаси 13 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish