Sayt test rejimida ishlamoqda

Оразбаева Райхан Измуратовна
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аралаш толали иплардан кийимбоп тўқималарни ишлаб чиқариш технологиясини яратиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т158
Илмий раҳбар: Кадирова Дилфуза Нейматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна техника фанлари доктори, профессор; Валиев Ғулом Набиджанович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: берилган хусусиятли костюмбоп тўқималарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш  технологиясини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тандаси жун ва полиэстер, арқоғи жун ва бамбук толали иплардан олинган янги костюмбоп тўқиманинг тузилиш омиллари ва уларнинг физик-механик хусусиятларини инобатга олган ҳолда хом ашёнинг толавий таркиб нисбати ишлаб чиқилган; 
танда ва арқоқ бўйича раппортлари, ўтиш сонлари доимий бўлган  бош ўрилишли янги костюмбоп тўқималар ишлаб чиқилган ва берилган ҳаво ўтқазувчанлигини инобатга олган ҳолда ўрилиш параметрлари асосланган; 
костюмбоп тўқима ассортиментини кенгайтириш учун тўртбурчак тузилишли юза зичлиги, тўлдириш ва боғланиш омиллари  бўйича янги тўқима олиш усули  ишлаб чиқилган; 
тажриба натижаларини қайта ишлаш асосида тўқув дастгохида берилган ҳаво ўтказувчанлиги, гигиеник ва истеъмол хусусиятларини яхшилаш мақсадида янги костюмбоп тўқима ва ишлаб чиқариш технологик омилларининг муқобил қийматлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Берилган ҳаво ўтказувчанлик кўрсатгичи бўйича костюмбоп тўқималарни лойиҳалаш, уларни тўқувчилик жараёнида ишлаб чиқариш технологик омиллари муқобиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
янги аралаш толали костюмбоп тўқима ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти  (№ IAP 06636, 2021й) олинган. Натижада костюмбоп тўқималарининг тузилиши параметрларини аниқлаш, берилган ҳаво ўтказувчанликка эга янги костюмбоп тўқимаси лойиҳалаш имконияти яратилган;
янги костюмбоп тўқимасининг физик-механик, гигиеник ва истеъмол хусусиятларини таъминлайдиган рационал параметрлар МЧЖ “UZWOOLENTEX” қўшма корхонаси ва “Boston Mega Tekstil” ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 30 августдаги 03/25-2548-сонли маълумотномаси). Натижада, костюмбоп тўқимасининг янги ассортименти олиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish