Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаримова Саида Абдужалиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий полипропиленни шиша толаси ёрдамида физик-механик хоссаларини яхшилаш технологияси», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2344.
Илмий раҳбар: Тураев Эркин Рустамович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Адилов Ровшан Иркинович, техника фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий полипропилен, шиша/базальт толалари ва малеинланган полипропилен асосида физик-механик, термик ва иссиқлик хусусиятлари яхшиланган компаундларни яратиш ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
полимер компаундларга компатибилизатор сифатида қўшиладиган, малеинланган полипропилен синтезининг мақбул шароитлари аниқланган ва олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
маҳаллий полипропиленни, шиша ва базальт толалар ҳамда компатибилизатор билан модификациялаш орқали, механик мустаҳкамлиги ва термик барқарорлиги юқори бўлган полимер компаундларнинг таркиби, тайёрланиш усуллари яратилган ҳамда олиш технологияси ишлаб чиқилган;
олинган полимер компаунд материаллар таркибидаги шиша ва базальт толали тўлдирувчилар ҳамда компатибилизаторнинг оптимал концентрациялари аниқланган;
шиша ва базальт толаларининг таркиби, тузилиши ва табиати ҳамда уларнинг, олинган полимер компаундларнинг физик механик хоссаларига таъсири аниқланган ҳамда полимер компаундларнинг физик кимёвий ва механик хоссалари яхшиланиши исботланган;
олинган полимер компаундларнинг термик, физик-механик ва ўтга чидамлилик хусусиятлари ҳамда компаунд материалларнинг иссиқ бардошлилиги шиша толалар учун 150°C ва базальт толалар учун 151° C гача  ортиши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий полипропиленни шиша толаси ёрдамида физик-механик хоссаларини яхшилаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шиша ва базальт тола сақлаган, энергия тежамкор полимер қопламалар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг “2021-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2021 йил 17 декабрдаги 26-6879-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий шиша ва базальт хомашёлари асосида юқори қўшилган қийматли полимер композит материаллар ишлаб чиқариш имконини беради;
базальт ва шиша тола ёрдамида модификацияланган полипропилен олиш технологияси «POLYMER PIGMENTS» МЧЖ, «WOOD POLYMER» МЧЖ ва «GMK POLYMER» МЧЖ корхоналарида иссиқбардош ва энергия тежамкор қопламалар ишлаб чиқаришда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2021 йил 17-декабрдаги 26-6879-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилган полимер композит гранулаларининг тан нархини камайтириш ҳамда иқтисодий самарадорликни ўртача 12-16% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish