Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабеков Отабек Гулмуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидроморф тупроқларнинг гумусли ҳолати, кимёвий, физик-кимёвий хоссалари ва унумдорлиги (Тошкент ва Мирзачўл воҳалари мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/В127.
Илмий раҳбар: Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, доцент; Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент ва Мирзачўл воҳаларида тарқалган гидроморф тупроқларини генезиси, литологияси - геоморфологиясини тип, типчаларини ҳисобга олиб, уларнинг кимёвий, физик - кимёвий хоссаларини ҳамда органик моддаси таркиби, гумусли ҳолатини аниқлаш орқали унумдорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент ва Мирзачўл воҳалари ҳар хил гидротермик режимда шаклланган гидроморф тупроқларни гумус миқдори, гумус таркибига доир кенг қамровли маълумотларни умумлаштириш ҳамда тупроқ унумдорлиги даражасини таснифлаш имкониятини берадиган гумус захираси харитаси ва гумус типи картограммасини тузиш зарурияти илмий жиҳатдан асосланган;.
воҳаларни турли геоморфологик районларида тарқалган суғориладиган гидроморф тупроқларнинг гумусли ҳолати, гумус захираси, гумуснинг таркиби унумдорлигига боғлиқлиги аниқланган ва бунда гумусли ҳолати кўрсаткичлари юқори (Сум захираси 60-80 т/га, 80-120 т/га; Сгк:Сфк 1,0-1,5) бўлган тупроқлар алоҳида гуруҳларга ажратилган;
суғориладиган гидроморф тупроқларнинг сингдириш сиғими билан механик таркибидаги ил ва физик лой фракцияларини гумус миқдорига корреляцион боғлиқлиги (r=0,520-0,972 ва r=0,676-0,826) аниқланган. 
гидроморф режимидаги ҳар бир тупроқ типи, типчаларида гумуснинг гуруҳий ва фракциявий таркиби бўйича фарқланишлар (ботқоқ–ўтлоқи ва ўтлоқи аллювиал тупроқларда мос равишда Сгк миқдори 19,3-37,0% ва 18,5-30,0% ҳамда Сгк:Сфк миқдори 0,7-1,2 ва 0,6-1,1) аниқланган; 
олинган маълумотлар аввалги ишлар билан таққослаганда суғориладиган гидроморф тупроқлардаги органик моддалар миқдори ўзгарганлиги (40 йилда ва 1 йилда ўтлоқи аллювиал тупроқларда 0-30 см 23,49 ва 0,587 т/га; 0-100 см 28,41 ва 0,710 т/га ҳамда ботқоқ–ўтлоқи тупроқларда 44,74 ва 1,119 т/га; 14,57 ва 0,364 т/га камайган) аниқланган ва келгуси учун башорат қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидроморф тупроқларнинг гумусли ҳолати, кимёвий, физик–кимёвий хоссалари ва унумдорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Бўка тумани Ғ.Азаматов номли массивининг 1849,1 гектар суғориладиган ерларини 1:10000 масштабли тупроқ сифатини баҳолаш харитаси тузилган ва массив ҳудудидаги фермер хўжаликларида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 02/022-4441-сон маълумотномаси). Натижада, массивдаги тупроқларнинг хосса–хусусиятлари ва унумдорлик даражасига қараб ерларни меъёрий қийматини ҳисоблаш ва ягона ер солиғини белгилаш, ерларни ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Ўзбекистон» массивидаги «DAH Poly Tex» фермер хўжалигининг 665,0 га суғориладиган ерларини 1:5000 масштабли тупроқ харитаси тузилган ва фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 02/022-4441-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланган, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш ва сақлаш ҳамда ер ресурсларини бошқариш бўйича агротадбирларни белгилаш имконини берган;
«DAH Poly Tex» фермер хўжалиги ерларининг 1:5000 масштабли гумус, ҳаракатчан фосфор ва калий элементлари билан таъминланганлик картограммалари тузилган ва ҳудуднинг 665,0 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 02/022-4441-сон маълумотномаси). Натижада, картограмма маълумотлари асосида қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштириш, агротехнологик тадбирларни ишлаб чиқиш, минерал ва органик ўғитлардан тўғри ва самарали фойдаланиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish