Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаҳмедов Хуршид Абдирашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларнинг толерантлик маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг социологик таҳлили», 22.00.02 - Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/S36.
Илмий раҳбар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Матибаев Таспулат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор; Жиянмуратова Гулноз Шербутаевна, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларда толерантлик маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг социологик усул ҳамда воситаларини аниқлаш орқали илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар ахлоқидаги интолерантлик (худбинлик, бегоналашув ва жиззакилик)ни олдини олишда толерантлик маданиятининг маънавий-ахлоқий чегараларини белгилашга доир ғарбона ҳуқуқий меъёр (лояллик ва нейтраллик) ва шарқона ахлоқий мезонлар (сабр-тоқат, бағрикенглик, мўътадиллик) асослантирилган;
ёшларда оилавий толерантлик маданиятини шакллантиришда ижтимоий-тарихий ва маданий омилларнинг (оила аньаналари, никоҳ одоби, эмоционал барқарорлик, ўзликни англаш ва дунёқарашининг кенгайиши, шахслараро муносабат) аҳамияти очиб берилган; 
ёшларнинг толерантлик маданиятини китобхонлик, театр санъати ва медиа воситалари орқали ривожлантиришда ижтимоий тармоқларда маърифий каналлар (аудио театр ва миллий ғоя фан канали) фаолиятини йўлга қўйишга оид виртуал ташкилий-тарбиявий функциялар (электрон маданият ва виртуал хулқ-атвор) ишлаб чиқилган;
 ижтимоий-маданий фаолият орқали ёшларнинг ҳамжиҳатликка асосланган ижтимоий-демографик ҳамда гендер толерантлик маданиятининг шахс ижтимоий сифати (вазминлик, хайрихоҳлилик, муроса) ва хусусиятлари (етуклик, фаоллик, баркамоллик, ҳамдардлик) очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшларнинг толерантлик маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг социологик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёшлар ахлоқидаги интолерантлик (худбинлик, бегоналашув ва жиззакилик)ни олдини олишда толерантлик маданиятининг маънавий-ахлоқий чегараларини белгилашга доир ғарбона ҳуқуқий меъёр (лояллик ва нейтраллик) ва шарқона ахлоқий мезонлар (сабр-тоқат, бағрикенглик, мўътадиллик) асослантирилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил февралъ ва март ойларидаги «Ўзбекистон ёшлари», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» кўрсатувларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2021 йил 10 сентябрдаги 04-36-359-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятимиз ёшлари аҳлоқида толерантлик маданиятини шаклланишига имкон берган; 
ёшларда оилавий толерантлик маданиятини шакллантиришда ижтимоий-тарихий ва маданий омилларнинг (оила аньаналари, никоҳ одоби, эмоционал барқарорлик, ўзликни англаш ва дунёқарашининг кенгайиши, шахслараро муносабат) аҳамияти очиб берилганлигига оид диссертация маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оила институтини қўллаб-қуватлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-92-сонли Қарор лойиҳасининг 2-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оила  институтини қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 6 ноябрдаги 02-02/2602-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда оилавий толерантлик маданиятини шакллантиришда ижтимоий-маданий омилларни мустаҳкамлаш имкониятини берган;
ёшларнинг толерантлик маданиятини китобхонлик, театр санъати ва медиа воситалари орқали шакллантириш учун ижтимоий тармоқларда маърифий каналлар (аудио театр ва миллий ғоя фан канали) фаолиятини йўлга қўйишга оид виртуал ташкилий-тарбиявий функциялар ишлаб чиқилганлигига оид диссертация маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-5040-сонли Қарор лойиҳасининг 1-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Республика «Маънавият ва маърифат маркази»нинг 2021 йил 4 августдаги 02/08-890-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда мутолаа ва китобхонлик, театр санъати орқали миллатлараро тотувлик ва миллий-диний толерантликни шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган; 
ижтимоий-маданий фаолият орқали ёшларнинг ҳамжиҳатликка асосланган ижтимоий-демографик ҳамда гендер толерантлик маданиятининг шахс ижтимоий сифати (вазминлик, хайрихоҳлилик, муроса) ва хусусиятлари (етуклик, фаоллик, баркамоллик, ҳамдардлик) очиб берилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ва партиянинг 2020 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари бўйича иш режасида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши, 2021 йил 31 майдаги 02/02-228-сон далолатномаси). Натижада, ёшларда толерантлик маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган асосий тушунчалар билан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish