Sayt test rejimida ishlamoqda

Паноев Эрали Ражаббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Газларни аминли тозалашда десорбер қурилмасининг коррозион емирилишига қарши ингибитор олиш технологияси», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т1511.
Илмий раҳбар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Бекзод Бахтиёрович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD).
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газларни нордон бирикмалардан абсорбцион тозалаш жараёнида содир бўладиган коррозияга қарши янги навли ингибитор олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида олтингугурт, азот ва фосфор тутган ингибиторлар  ортофосфат кислотаси асосида синтез қилиш усули ишлаб чиқилган;
реакция давомийлиги 7-10 минут, ҳарорат 20-30оС бўлганда 3:1 моль нисбатда формалин ва тиосемикарбазиднинг ўзаро босқичли бирикиш натижасида тиосемокарбазид смоласи синтез қилинган;
тиосемокарбазид смоласи 60-65оС ҳарорат, 30 минут давомида, 1:1 моль нисбатда ортофасфат кислота билан модификациялаб коррозия ингибитори олинган; 
120оС ҳароратда 09Г2С маркали пўлатда коррозия тезлигини камайтириш учун 0,1 % ингибитор қўшилганда унинг ҳимоялаш самарадорлиги 94,7 % ни ташкил этиши гравиметрик ва қутбланиш қаршилиги усулида исботланган;
09Г2С маркали пўлатдан тайёрланган десорбер қурилмасининг коррозион емирилишга қарши таркибида олтингугурт, азот ва фосфор тутган модификацияланган ингибитор олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Газларни аминли тозалашда десорбер қурилмасининг коррозион емирилишига қарши ингибитор самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
синтез қилинган янги ингибитор Газли нефт ва газ казиб чикариш бошкармасининг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 йил 7 июндаги 03-17-5/50-сон, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 01/2-2063-сон маълумотномалари). Натижада, 120оС ҳароратда 0,1% концентрацияли коррозия ингибиторни метилдиэтаноламиннинг 35-40 % сувли эритмасига қўшилганда тормозланиш коэффиценти 19,13 ни, ҳимоялаш даражаси 94,7 % самарадорликка эришиш имконини берган;
тиосемикарбазид, формалин ва ортофосфат кислота бирикмалари асосида коррозия ингибиторини синтез қилиш усули Газли нефт ва газ казиб чикариш бошкармасининг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 йил 7 июндаги 03-17-5/50-сон, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 01/2-2063-сон маълумотномалари). Натижада, амалда газларни нордон компонентлардан тозалашда юзага келаётган коррозион емирилишига қарши янги навли ингибитор олиш технологик схемаси ишлаб чиқилган ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish