Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Хамза  Хамидуллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир асосидаги қотишмаларнинг ўта юқорипластиклик эффектини амалий қўлланилиши », 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2851.
Илмий раҳбар: Нугманов Икром Нугманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Атажанов Гапур Латибович, техника фанлари номзоди, доцент. Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир асосидаги қотишмаларни ўта юқорипластиклик ҳолатида уларнинг эксплуатацион ва штампланиш технологик хусусиятларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
→γ фаза ўзгариши ҳароратларида деформацияланган пўлатнинг ўта юқорипластиклик ҳолатини паст даражада сабаблари ҳамда 680 – 710 °С ҳарорат оралиғида деформатцияланган пўлатнинг ўта юқорипластиклик ҳолати юқори даражада бўлиши аниқланган;
→γ фаза ўзгариши ҳароратига яқинлашган сари нисбий чўзилувчанлик 170 % га ортиб, ўта юқорипластиклик ҳолатининг энг юқори даражада бўлиши аниқланган;
пўлатнинг углерод миқдори ортиши билан ултра майда донали структуранинг шаклланиши натижасида ўта юқорипластиклик ҳолати таъсирини тизимли усуллари ишлаб чиқилган;
пўлат қотишмаларининг ўта юқорипластиклик ҳолатига эга бўлган ултра майда донали структурасини ҳосил қилишнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир асосидаги қотишмаларнинг ўта юқорипластиклик эффектини амалий қўлланилиши учун олиб борилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғиштлар футеровкасини штамплашда прессформаларнинг ички деворлари учун ултра майда донали пўлат листларни ишлаб чиқариш технологик жараёнлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш» бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий этилган («ОКМК» АЖнинг 2022 йил 18-январдаги АА-000472-сон маълумотномаси). Натижада, прессформаларнинг хизмат муддатини 1,5-2,0 мартага ошириш имконини берган.
эвтектоидли пўлатларда ултра майда донали микроструктураларни олиш юқори ҳароратли қиздириш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш» бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий этилган («ОКМК» АЖнинг 2022 йил 18-январдаги АА-000472-сон маълумотномаси). Натижада нисбий чўзилувчанлик ва пластикликни 1,3-1,5 мартага ошириш имконини берган.
У8А пўлатидан тайёрланган прессформаларга ўрнатилган ички деворида майда донали структура ҳосил қилиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш» бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий этилган («ОКМК» АЖнинг 2022 йил 18-январдаги АА-000472-сон маълумотномаси). Натижада, ишқаланиб ишлаш даврида ейилишга бардошлиликни 2-3 марта ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish