Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидов Азамат Сатторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат маҳсулотлари учун аналитик ўлчаш усулларини унификациялашнинг назарий асослари ва уларни аттестациядан ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиш», 05.03.02 – Метрология ва метрология таъминоти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T1011
Илмий раҳбар: Ахмедов Барат Махмудович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Абдукаххор Абдулхаиевич, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Шавкат Абдикаюмович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноатидаги мавжуд аналитик ўлчашлар услубиётларини оқилона унификациялашнинг назарий асослари ва тамойилларини ишлаб чиқиш, уларни аттестациядан ўтказишдаги асосий босқичлар ва танлаб олинган услубиётлардаги ноаниқликлар манбаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аналитик ўлчашларнинг метрологик хусусиятлари асосида ўлчаш объектларининг алоҳида турлари (маҳсулотлари) учун назарий асосланган ҳолда ўлчашларни бажариш услубиётларини унификациялаш имконини берувчи тамойиллар ишлаб чиқилган;
унификацияланган ўлчашларни бажариш услубиётларининг элементлари асосида аттестация жараёнларидаги харажатларни камайтириш имконини берувчи аттестация босқичлари кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
унификацияланган услубиётлар асосида ўлчаш воситаларининг ишончлигини таъминлаш имконини берувчи даражаланиш босқичлари ишлаб чиқилган;
унификацияланган ўлчашларни бажариш услубиётлари ва уларни аттестациядан ўтказиш жараёнларида йўл қўйилиши мумкин бўлган ноаниқликлар манбалари таҳлил қилиш асосида уларни камайтириш имконини берувчи усуллар ишлаб чиқилган; 
экстракцион-спектрометрик услубиётдан фойдаланиб аналитик ўлчашларни бажаришда давомида юзага келган ноаниқлик манбалари таҳлили асосида элементлар бўйича баҳолаш усули яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ўлчашларни бажариш услубиётларини унификациялаш тамойиллари ва унификацияланган меъёрий ҳужжат Ўзбекистон миллий метрология институти Қашқадарё филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги №01/3403-сон маълумотномаси) Натижада, берилган тавсияларнинг бажарилиш ҳолати бўйича корхонада иқтисодий самарадорликни 4-5 % га ошириш имконини берган.
лаборатория шароитида маҳсулотлар синовини автоматлаштириш учун компьютер дастури Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази давлат корхонаси Қашқадарё филиалига жорий этилган (Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2021 йил 21 сентябрдаги №01/3403-сон маълумотномаси). Натижада, дастур орқали ишнинг бажарилиш ҳолати бўйича корхонада иқтисодий самарадорликни 5-7 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish