Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Гулчехра Рахимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта толасини йигириш жараёнини адаптив-нейрон бошқариш тизими», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/T1579.
Илмий раҳбар: Сиддиков Исомидин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Искандаров Зохид Эргашбоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нейро-норавшан технологиялар усуллари асосида пахта толасини йигириш жараёнининг адаптив-нейрон бошқариш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта толасини йигириш жараёнини физикавий хоссалари ва ростланувчи параметрларининг ноаниқлик характерли ташқи ғалаёнлар билан функционал боғлиқлигини ҳисобга олиш асосида йигириш жараёнининг адаптив бошқариш тизимини синтезлаш имконини берувчи динамик математик модели ишлаб чиқилган;   
йигириш жараёнини Эльман типидаги нейро-ноқатъий моделининг архитектурасини танлаш, ўқитиш ва вазн коэффициентларини аниқлашнинг тезкор динамик градиент усули асосида жараённи реал вақтда юқори тезкорлик ва аниқликда бошқариш имконини берувчи ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;  
бошқариш объекти параметрлари ва ташқи ғалаён таъсирларининг ўзгаришига мос равишда нейро-норавшан ростлагич параметрларини икки босқичли параметрик оптималлаш процедураси асосида созлаш орқали бошқариш жараёнини стабиллаш имконини берувчи  адаптив коррекциялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
йигириш жараёнининг параметрлари кенг диапазонда ўзгариши ва ташқи таъсирларнинг жорий вақтдаги ноаниқлиги шароитида юқори сифатли бошқаришни таъминлаш имконини берувчи реал шароитда қўлланиши билан фарқ қиладиган адаптив-нейрон  бошқариш тизимини синтезлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
пахта толасини йигириш жараёнини бошқариш тизимини адаптив-нейрон моделлари ва норавшан ростлагичнинг оптимал параметрларини топиш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа “Сурхонтекс” МЧЖ да жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасини 2022 йил 24 февралдаги №04/25-419-сон маълумотномаси). Натижада, ип узилишлар сони 2,7% га  камайишига эришилган;
йигириш қурилмасини технологик параметрларини стабиллаш алгоритмлари “Сурхонтекс” МЧЖ да жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасини 2022 йил 24 февралдаги №04/25-419-сон маълумотномаси). Натижада, турли ташқи таъсирларда технологик агрегат иш режимларини стабиллаш ва бошқариш тизимини турғунлигини таъминлаш имконини берган;
объект ҳолати ҳақида маълумотлар етарли бўлмаган шароитда йигириш қурилмасини адаптив-нейрон бошқариш тизимини синтезлашни ҳисоблаш процедуралари “Сурхонтекс” МЧЖ да жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасини 2022 йил 24 февралдаги 
№04/25-419-сон маълумотномаси). Натижада, топшириқ ва ташқи таъсир ўзгарганда агрегат иш режимларини зарурий ҳолда ушлаб туриш натижасида энергия сарфини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish