Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Темурбек Омонбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автоматик бошқариш тизимлари учун чизиқли ижро элементлари асосидаги мехатрон модуллар», 05.01.06 – Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т1569
Илмий раҳбар: Назаров Хайриддин Нуритдинович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Улжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор; Абдукаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фазо координаталари бўйича автоном чизиқли ва айланма реверсив қадамли ҳаракатларни амалга оширувчи ижро элементи асосидаги мехатрон модул конструкциясини яратиш ва унинг структуравий-режимли модели ҳамда дастурий бошқариш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп юритмали ижро механизмлар элементларининг техник тавсифларини синфлаштириш асосида мехатрон модулларни қуриш тамойиллари ишлаб чиқилган;
фазода ҳар хил координата ўқлари бўйича бир нечта автоном чизиқли ва бурчакли реверсив қадамли ҳаракатларни амалга оширувчи кўп чиқишли электромагнит чизиқли двигатель асосида мехатрон модулнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
электр, магнит ва механик қисмларни ягона схемада бирлаштириш асосида математик ҳисоблашларни амалга ошириш имконини берувчи чизиқли ижро элементли мехатрон модулнинг структуравий-режимли схемаси ишлаб чиқилган;
электромагнитли кўп позицияли мехатрон модулнинг чизиқли ва бурчакли реверсив қадамли ҳаракатларини юқори аниқликда ва тезкорликда бажариш имконини берувчи дастурий бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чизиқли ижро элементи асосидаги мехатрон модулнинг конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган чизиқли ижро элементлари асосидаги мехатрон модул ҳорижий инвестор иштирокидаги “Янгийўл ёғ-мой” АЖда жорий қилинган (“Ёғ-мой саноати корхоналари” уюшмасининг 2022 йил 27 июндаги КС/3-526-сон маълумотномаси). Натижада, чизиқли ижро элементи асосидаги мехатрон модул ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш жараёнининг дастлабки пахта чигитларини металл аралашмаларидан тозаловчи форпресслаш цехига ўрнатилган ва унинг оғирлик-габарит кўрсаткичлари жиҳатдан ихчамлиги кам энергия талаб этиши натижасида 16.7 % энергия тежамкорликга эришилган;
чизиқли ижро элементлари асосидаги мехатрон модул “Textile Finance Khorezm” МЧЖ корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 23 июндаги №03/22-1976-сон маълумотномаси). Натижада, чизиқли ижро элементи асосидаги мехатрон модул тўқимачилик хом-ашёси маҳсулотларини тозалаш ва ишлаб чиқариш жараёнининг қадоқлаш цехига ўрнатилган, мехатрон модулнинг оғирлик-габарит кўрсаткичлари жиҳатдан ихчамлиги, ишлаш аниқлиги юқорилиги ва кам энергия талаб этиши натижасида 10 % энергия тежамкорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish