Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулуев Руслан Раисовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сочилувчан материаллар намлигини узлуксиз назорат қилиш қурилмасини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш», 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т600
Илмий раҳбар: Матякубова Парахат Майлиевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Мухамедханов Улугбек Тургудович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Барат Махмудович, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дон ва дон маҳсулотлари намлигини назорат қилишнинг сиғимли усулини такомиллаштириш ва шу асосда дон маҳсулотлари намлигини узлуксиз назорат қилувчи қурилманинг тузилмасини ҳамда микропроцессорли ўлчаш схемасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз технологик оқимда сочилувчан материалнинг намлигини назорат қилиш учун кенгайтирилган функционал имкониятлари билан маълумларидан фарқланувчи коаксиал сезгир элементли, сиғимли сочилувчан материал намлик ўлчагичининг тубдан янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
дон маҳсулотларининг намлигини узлуксиз равишда автоматик назорат қилиш учун керакли ишончлилик ва ўлчаш аниклигини таъминловчи дон ва дон маҳсулотларининг намлигини ўлчаш учун сиғимли усул асосида микропроцессор ўлчаш сxемаси ишлаб чиқилган;
дон ва дон маҳсулотлари намлигини ўлчовчи сиғимли ўзгарткичларнинг физик ва математик моделлари, унинг статик ва динамик характеристикалари ишлаб чиқилган;
узлуксиз оқимда дон ва дон маҳсулотлари намлигини назорат қилиш тизимлари учун тўғрибурчакли пластинка кўринишидаги бирламчи ўзгартиргичлар асосида юқори аниқликга ва сезгирликга эга бўлган яссипараллел сезгир элементли сиғимли ўзгартиргичнинг конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
дон маҳсулотларининг намлигини узлуксиз равишда автоматик назорат қилиш учун керакли ишончлилик ва ўлчаш аниклигини таъминловчи дон ва дон маҳсулотларининг намлигини ўлчаш учун сиғимли усул асосида автоматик микропроцессорли рақамли ўлчаш асбоби “GALLA-ALTEG” АЖда жорий этилди (“УЗДОНМАҲСУЛОТ” акционерлик компаниясининг 2021 йил, 11 мартдаги № 6-1-2/368-71- сон маълумотномаси). Натижада, иш ҳажми ва ҳаражатлар камайишига олиб келди, жумладан, дон намуналарини таҳлил қилиш учун тайёрлаш, қуритиладиган печларда намуналарни қуритиш, намуналарни қуритишдан олдин ва кейин тарозида ўлчаш, билвосита ўлчаш усулларидан ва махсус хоналардан фойдаланиш эҳтиёжларини йўқотиш имконини берган;
ишлаб чиқилган узлуксиз технологик оқимда янги конструкцияси, физик модель, алгоритм ва сиғимли дон намлиги ўзгартгичи учун дастур “GALLA-ALTEG” АЖда жорий этилди (“УЗДОНМАҲСУЛОТ” акционерлик компаниясининг 2021 йил, 11 мартдаги № 6-1-2/368-71- сон маълумотномаси), бу эса дон намлиги тўғрисида маълумотни тезда олиш имконини яратилган.  Синов даврида тавсия этилган намлик ўлчагич ўзининг афзалликларини кўрсатди, хусусан, хатолик ± (0,5 - 0,6) % чегаралирида аниқланди. Яратилган қурилма тезкорлиги бўйича мавжуд ўлчаш воситаларидан фарқ қилади, шунингдек, 10 сония ичида дон намлиги ҳақида маълумотни тезда олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish