Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанова Нигина Абдухамидовнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта толасини намлашнинг тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш» 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/1183
Илмий раҳбар: Парпиев Азимжон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Усманқулов Алишер Қодирқулович, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта толасини самарали, тежамкор намлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани намлаб, қуритиш барабанида аралаштириш асосида пахта толасини ресурстежамкор, бир текис намлаш технологияси хамда уни амалга ошириш ускунасини ишлаш режими ишлаб чиқилган; 
толани пневматик узатишда уни юзасига конденсация бўлган сув томчиларини аэродинамик куч таъсирида ҳаракат қонуниятлари, уларни кўчиши ёки сирт юзасида ҳаракатланиш шартлари ҳамда ҳаво тезлиги, томчи диаметри, массаси билан томчини сиртдан ажралиш вақти ўртасидаги боғланишлари тўла факторли эксперимент усули ёрдамида олинган; 
толани сув буғи билан намлаш жараёнида намликни тола юзасида томчи ҳолатида конденсация бўлиши ва очиқ ҳаво билан контактда бўлган ҳолатда ва пневматик узатишда қисқа муддатда буғланиб кетиши ўтказилган тажрибалар асосида  аниқланган; 
пахтани қуритиш барабанида намланиш фоизи, толани намлашдан кейин ва жин тарновидаги намлиги ҳамда ишлаб чиқарилган толадаги нуқсонлар ва ифлос  аралашмалар миқдорини аниқлаб берувчи регрессия тенгламалари кичик квадратлар усули ёрдамида олинган ҳамда пахтани намлашни рационал режимлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда олинган илмий натижалар асосида:
Пахтани намлашни янги ишлаб чиқилган технологияси ва барабанли пахта намлагич «Marhamat-Tekstil» МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасида тадбиқ этилган. (Пахта тўқимачилик кластерлари уюшмасининг  2022 йил 6 сентябрдаги № 02/22-544 – сон маълумотномаси). Натижада тола намлиги технологик меъёр талабида бўлган, сифати яхшиланган ва толани 5,8% дан 7,8% га намлиги ошишига, жин тарновидаги пахта ифлослигини 0,92% дан 0,8 % га пасайтирилишига эришишга имконият яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish