Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Санжаржон Хайдаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳиқилдоқ яллиғланиши, ўсмасимон касалликлар, клиник-морфологик параллели ва диагностикасини оптималлаштириш», 14.00.04–Оторинларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib.1642.
Илмий раҳбар: Палванов Бозор Бузрукходжаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Жахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухитдинов Улуғбек Башруллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Остона тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади морфотузилишли хусусиятлар, иммунологик ўзгаришлар, шунингдек ЭБ ва ИП вирусларининг таъсирини ўрганиш йўли билан  ҳиқилдоқ яллиғланиши ва ўсмасимон касалликлар ривожланиш омилларини диагностик босқичда клиник-морфологик параллеллигини аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳиқилдоқ яллиғланиши ва ўсмасимон касалликларида клиник тавсиф ва диагностик хусусиятни баҳолаш асосида  ҳиқилдоқ тўқималарининг келиб чиқувчи трансформация белгилари предикторлари (гиперплазия, диффуз лимфоид инфилтрация, вирусли шикастланиш, ядро гиперхромазеяси) ҳисобланмиш морфологик ўзгаришларни аниқловчи аҳамиятли механизмлари аниқланган; 
ҳиқилдоқ шиллиқ қаватини клиник-морфологик, иммунологик  ва молекуляр-биологик текшириш асосида уларнинг  дифференциал диагностикасини олиб бориш имкони билан  ҳиқилдоқ яллиғланиши ва ўсмасимон касалликларининг келиб чиқиш хавф омиллари аниқланган;
ҳиқилдоқ  яллиғланиши ва ўсмасимон касалликлари кузатилган беморларда диагностика босқичида юзага келувчи клиник-морфологик ўзгаришларни қиёсий баҳолаш ҳамда унинг самарадорлиги аниқланган;
ҳиқилдоқ яллиғланиши ва ўсмасимон касалликларини ўз вақтида ташхислаш учун ҳиқилдоқ касаллигига шубҳа қилинган беморларда цитологик текширув, ЭБ ва ИП вирусларининг мавжудлиги, иммунологик кўрсаткичларни аниқлаш бўйича мониторинг ўтказиш зарурлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳиқилдоқ яллиғланиши, ўсмасимон касалликлари клиник-морфологияси ва диагностикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳиқилдоқни яллиғланиш, ўсмасимон ва ўсма касалликларини ташхислаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ҳиқилдоқни яллиғланиш, ўсмасимон ва ўсма касалликларини ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 июндаги 8н-п/362-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳиқилдоқ яллиғланиши, ўсмасимон ва ўсма касалликларини морфоструктурали хусусиятлар, иммунологик ўзгаришлар натижасида ташхислаш алгоритми ишлаб чиқишга имкон берган; 
ҳиқилдоқнинг яллиғланиш, ўсмасимон ва ўсма касалликларини хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ҳиқилдоқнинг яллиғланиш, ўсмасимон ва ўсма касалликларини клиник-морфологик хусусиятлари” услубий қўлланмаси тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 7 июндаги 8н-п/362-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳиқилдоқнинг яллиғланиш, ўсмасимон ва ўсма касалликларини бевосита ривожланиш омилларини клиник-морфологик хусусиятларидаги ўзгаришларни аниқлаш имконини берган;
ҳиқилдоқ яллиғланиши, ўсмасимон касалликлар, клиник-морфологик параллели ва диагностикасини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий текшириш маркази Андижон вилояти филиалига, Фарғона вилояти 2-сонли шаҳар шифохонасига ва Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 7 июндаги 8н-п/362-сон маълумотномаси). Ўсмасимон касалликларни қуйидаги: анамнез йиғиш, хавф омилини аниқлаш, патологик жараён жойлашиш топографиясини аниқловчи тўқималарнинг морфологик субстратини ўрганиш, иммун тизим параметрлари ўзгариши, иммун тизимнинг ҳужайравий ва гуморал звенолари трансформацияси ва бузилишига сабаб бўлувчи ЭБ ва ИП вируси персистенциясини аниқлаш каби тадбирлар мажмуаси билан ёмон сифатли жараёнга ўтиш босқичида ташхислаш алгоритмини  ишлаб чиқишга имкон берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish