Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Малика Санжаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек популяциясига мансуб шахсларда семизликни сурункали буйрак касаллиги авж олишидаги прогностик аҳамияти », 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1877.
Илмий раҳбар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Абдуллаев Шерзод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон аҳолисида сурункали буйрак касаллигининг ривожланишида семизликни башоратли аҳамиятини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак шикастланишида антропометрик ўлчовлар кўрсаткичлари – тана вазни индекси, бел, сон айланаси, ёғ тўқимасининг фоизи, висцерал семизлик индекси, микроалбуминурия ва зардобдаги лептин даражаси каби маркерларнинг хусусиятлари ҳамда уларнинг семиришдаги прогностик аҳамияти исботланган;
лептин ва инсулин гормонлари фаоллигининг буйрак дисфункцияси маркерлари - креатинин, мочевина ва коптокча фильтрация тезлиги даражаси билан боғлиқлиги асосланган.
сурункали буйрак касалликни башорат қилиш учун хавф гуруҳини аниқлаш  мақсадида семизлик ва буйрак патологияси билан касалланишнинг генеалогик таҳлил усулини қўллаш мумкинлиги асосланган;
 лептин ва висцерал  семизлик кўрсаткичлари ортиши билан сурункали буйрак касаллиги оғирлик даражисини белгиловчи коптокчалар фильтрация тезлиги микдори пасайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
семизлик мавжуд беморларда сурункали буйрак касалликнинг ташхиси ва прогнозини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишида олинган натижалар асосида:
семизликда сурункали буйрак касаллиги ривожланишининг прогностик белгисини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижаларни асосида ишлаб чиқилган “Семизлик сурункали буйрак касаллиги ривожланишининг прогностик белгиси сифатида” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 январдаги 8н-р/1333-сон маълумотномаси) номли услубий тавсиянома тасдиқланган. Ушбу услубий тавсиянома соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинлари даражасида семиз мавжуд беморларда сурункали буйрак касалликни ривожланиши ва авж олишининг хавф омилларини аниқлаш имконини берган;
Ўзбекистон аҳолисида сурункали буйрак касалликни ривожланишида семиришни ташхислаш  ва прогностик аҳамиятини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Тошкент шаҳри 2-сонли Республика клиник шифохонасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тиббиёт бош бошқармаси ҳузуридаги 1-сонли марказий маслаҳат-диагностика поликлиникаси амалиётига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 сентябрдаги 08-29100-сон хулосаси)  жорий этилган.
Тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этиш семириб кетган беморларда  сурункали буйрак касалликни  ўз вақтида ва эрта ташхислаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish