Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Шерзод Фархадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Киндик қонини клиник қўлланилиши самарадорлигини комплекс баҳолаш», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1765.
Илмий раҳбар: Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сулейманова Дилора Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдугафур Ахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади клиник фойдаланиш учун узоқ муддатли сақлашда бўлган киндик қонининг криосақланган гемопоэтик ўзак ҳужайралари самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
киндик қони концентратларининг ҳужайравий таркиби ва криосақлашдан кейинги гемопоэтик ўзак ҳужайраларнинг хусусиятларини баҳолаш ядро сақловчи ҳужайраларнинг умумий сони, асосан, гранулоцитларнинг фракцияси ҳисобига бироз камайиши, киндик қони гемопоэтик ўзак ҳужайраларининг колония ҳосил қилувчи фаоллиги юқори даражада сақланиши асосланган;
криосақлаш вақтида ажратиб олиш усуллари, лейкоконцентрациядан кейинги гематокрит қиймати ва криосақлашдан олдинги киндик қони таркибидаги CPDA гемоконсервати миқдори киндик қони гемопоэтик ўзак ҳужайралари сифатига таъсир кўрсатиши аниқланган;
комбинирланган диметилсульфоксид ҳамда реополиглюкин криопротектори криосақлаш мобайнида киндик қони гемопоэтик ўзак ҳужайраларининг юқори самарадорлигини сақлаб туришга имкон бериши ва ундан узоқ муддатли криосақлашда фойдаланиш мумкинлигига асосланган;
киндик қони гемопоэтик ўзак ҳужайралари жамоат регистрида HLA-гаплотипларининг тарқалиш табиати, умумий тарқалиш табиатига бутунлай мос келиши таҳлил қилиниб, бемор ва донор жуфтлиги учун мос келиш эҳтимоли сони HLA тизимидаги 3 та генда (А, В, DRB1 локуслари) 1:218 ни ташкил қилиниши  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Киндик қонини клиник қўлланилиши самарадорлигини комплекс баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
клиникада киндик қонини қўлланилиши самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган “Клиникада киндик қонини қўллаш самарадорлигини мажмуавий баҳолаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йилдаги 25 январдаги 8 н-з/26-сон малумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома онкогематология беморларида дифференциал даволаш усулларини такомиллаштириш имконини берган; 
киндик қонини клиник қўлланилиши самарадорлигини комплекс баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика қон қуйиш маркази ва «Қон препаратлари» илмий ишлаб чиқариш корхонаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 08-20547-сон хулосаси). Олинган илмий натижалар морфофункционал ўзгаришларни ташҳислашни тезлаштириш, Ўзбекистонда киндик қони гемопоэтик ўзак ҳужайраларни концентратини ишлаб чиқиш учун киндик қонини қўлланиш самарадорлигини ошириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини йўқотиш, шунингдек шифохонада ётиш муддатларини қисқариш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish