Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадабаева Ширин Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тилда қиёслаш муносабатини ифодалашнинг тизимли тадқиқи” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Fil2696.
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
 Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахметович, филология фанлари доктори, профессор; Исақов Зокиржон, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қиёслаш муносабатининг турли сатҳларда, асосан, синтактик сатҳларида ифодаловчи лисоний воситаларни аниқлаш ва уларни турли тиллар мисолида очиб беришдан иборат.
Ш.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёслаш муносабатини шакллантирувчи қиёс субъекти (қиёсланувчи), қиёс эталони (қиёс стандарти), қиёс асоси (қиёс параметри), қиёс стандарт белгиси ва қиёс даража белгиси каби воситалардан иборатлиги асосланган;
қиёслаш муносабати аффикс, лексик, морфологик, синтактик ва суперсинтактик бирликлар орқали ифодаланган вербализаторларни аффиксокомпаратема, лексокомпаратема, синтаксокомпаратема, текстокомпаратема сингари турлари умумий компаратема термини остида номланиши исботланган;
қиёслаш муносабатини ифодаловчи  қўшма гап ҳаракат-ҳолат, белги-хусусиятларни ўзаро қиёсловчи содда гаплардан иборат бўлиб, ундаги зидлик ва номувофиқлик  мазмунининг ифодаланишида иштирок этувчи зид маъноли сўзлар ва уларнинг ритмик-мелодик хусусиятга эга бўлиши кўрсатилган;
қиёслаш мазмунидаги синтактик бирликларнинг лисоний-маданий жиҳати турли мақол, эртак, топишмоқ, атоқли ёзувчиларга тегишли иқтибос, бадиий асар каби лингвокультуремалар ва такрор, антитеза, эллипсис каби стилистик воситалар  орқали намоён бўлиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда қиёслаш муносабатини ифодаловчи воситаларни тизимли тадқиқ этиш асосида:
қиёслашнинг билиш жараёнидаги аҳамияти, тилни ўрганишдаги ўрни, ушбу муносабатни чуқурроқ ўрганишда фақат ўзбек тилида эмас, хорижий тилларда ҳам ўрганилишига ҳамда қиёслаш мазмунидаги  синтактик бирликларнинг лисоний-маданий жиҳати мақол, эртак, топишмоқ, ҳикматли сўз, иқтибос, бадиий асар каби лингвокультуремалар орқали намоён бўлишига доир таҳлил ва хулосалардан 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновaцион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги мукаммал ўргатиш, билиш жараёнини қиёслаш орқали такомиллаштириш, ёшлардаги ижодий ғоялар, ижодкорликни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, лингвомаданий дунёқарашини такомиллаштириш  чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлашда фойдаланилган (Ёшлар инновaция марказининг 2022 йил 30 июндаги 017-сон маълумотномаси). Натижада чора-тадбирлар режаси ва тарғибот маърузалари илмий асослар ва самарадор таҳлилий материаллар билан бойитилган;
қиёслаш муносабатини ифодаловчи боғловчисиз қўшма гап ҳаракат-ҳолат, белги-хусусиятларни ўзаро қиёсловчи содда гаплардан иборат бўлиб, ундан англашилган зидлик ва номувофиқлик  мазмунининг ифодаланишида антоним сўзлар иштироки, ритмик-мелодик хусусиятга эга бўлишига доир илмий хулоса ва тавсиялардан  “Матн тилшунослиги” дарслигида кенг фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-317-рақамли рухсатнома). Натижада қиёслаш муносабатини ифодаловчи  синтактик бирликлар хусусиятлари бўйича берилган илмий маълумотлар дарсликнинг илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашиши учун манба бўлиб хизмат қилган;
қиёслаш муносабатини шакллантирувчи қиёс субъекти (қиёсланувчи), қиёс эталони (қиёс стандарти), қиёс асоси (қиёс параметри), қиёс стандарт белгиси ва қиёс даража белгиси каби воситалардан иборатлигига оид маълумотлардан “Прагмалингвистика асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғига асосан 418-045 рақамли рухсатнома). Натижада дарслик назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish