Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Санжар Самиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашувнинг миллий давлат суверенитетига таҳдидлари ва уларни бартараф этиш омиллари (сиёсий-фалсафий таҳлил)», 09.00.02 - Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (сиёсат фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal472.
Илмий раҳбар: Атамуратов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаххорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнининг миллий давлат суверенитетига ўтказаётган салбий таъсирларини бартараф этишни сиёсий-фалсафий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
информацион ва идеологик амбициялар кучаяётган шароитда глобаллашувнинг тил, иқтисодиёт, сиёсат, маънавият, маданиятга таъсири сабабли миллий давлат суверенитетига таҳдид сифатида намоён бўлиши асосланган;
давлатлараро иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг ривожланиши туфайли юзага келаётган интеграциялашув, унификациялашув, универсаллашув жараёнлари оқибатида миллий давлатчилик суверенитетига ички (интернал) ва ташқи (экстернал) таҳдидлар юзага келиши далилланган;
ривожланаётган миллий давлатлар суверенитетига глобаллашувнинг халқаро ташкилотларга аъзолик, ташқи қарз, оммавий ахборот воситалари, интернет орқали бевосита ва билвосита таъсири замонавий дунёда кечаётган ижтимоий-сиёсий реал воқеликлар асосида очиб берилиб, уларнинг десуверенизацияга етакловчи деструктив оқибатлари аниқланган;
миллий давлат суверенитетига нисбатан таҳдидларни олдини олишда глобаллашув жараёнларида тенг иштирок этиш парадигмаси ва ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни миллий ҳамда жаҳонда эътироф этилган плюрализм, толерантлик, адолат принципларини инобатга олиб умуммиллий ҳаракатга айлантириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашувнинг миллий давлат суверенитетига таҳдидлари ва уларни бартараф этиш омилларининг сиёсий-фалсафий таҳлилига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
глобаллашувнинг миллий давлат суверенитетига ички ва ташқи таҳдидлари, бевосита ва билвосита таъсир ўтказиш воситалари ҳамда уларни бартараф этиш учун глобаллашув жараёнларига тенг иштирок қилиш, миллий давлат суверенитетини мустаҳкамлашни умуммиллий ҳаракатга айлантириш зарурати борасидаги илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида тарғибот буклетлар, флаерлар нашр этиш ва тарқатиш борасида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 11 апрелдаги 48-сон маълумотномаси). Илмий натижалар марказнинг тарғибот, ташвиқот, илмий фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
глобаллашувнинг миллий давлат суверенитетига дихотомик, яъни миллий давлат тараққиёти ёҳуд таназзули омили бўлиши мумкинлиги хусусиятидан келиб чиқиб таҳдид сифатида намоён бўлиши, бевосита ва билвосита таъсирлари, миллий давлат суверенитетини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга оид назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston24» телерадиоканалида 2022 йил 4 апрел соат 17:10да эфирга узатилган «Муҳим мавзу» кўрсатувининг сценарийсини шакллантиришда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbeksiton24» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 12 апрелдаги 03-09-205-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчилик онгида глобаллашув тақдим этаётган кенг имкониятлар қатори унинг давлатчилик суверенитетига таҳдид ва таъсирлари билан боғлиқ бўлган илмий асосланган ғояларни сингдиришга хизмат қилган. 
миллий давлат суверенитетига таҳдидларни бартараф этишда глобаллашув жараёнларида тенг иштирок этиш ва таҳдидларга қарши курашда ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни умуммиллий ҳаракатга айлантириш зарурати борасидаги назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг илмий-амалий конференциялари, семинарлари ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 14-07-583-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган илмий хулосалар миллатлараро муносабатлар соҳасидаги маънавий-маърифий тадбирлар мазмундорлигини бойитишга хизмат қилган.
миллий давлат суверенитетига нисбатан аниқланган ички (лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, агрессив миллатчилик, расизм, коррупция, эгоизм ва индивидуализм, ҳуқуқий нигилизм, анархизм, ижтимоий-моддий табақаланишнинг кучайиши, сепаратизм) ва ташқи (терроризм, буюк давлатчилик ғояси ёҳуд империалистик амбиция, «оммавий маънавият», космополитизм, кибержиноятчилик, миссионерлик ва прозелитизм, ноанъанавий диний оқимларнинг кучайиши, минтақавий беқарорлик, ядро урушлар хавфининг мавжудлиги, экстремизм) таҳдидлар ва уларни бартараф этиш борасидаги таклиф ва тавсиялардан «Адолат» социал-демократик партиясининг 2022 йил 15 апрелдаги «Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик» мавзусидаги илмий-маърифий дастурини шакллантиришда ва 2022 йил 20 апрелда партия сиёсий кенгашида масофавий ташкил этилган сиёсий эшитувда фойдаланилган («Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 2022 йил 25 апрелдаги 01-06/120-сон маълумотномаси). Натижада партия дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish