Sayt test rejimida ishlamoqda

Холов Олимжон Чоршамиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқ  оғзаки  ижоди  воситасида  ўқувчиларда аксиологик  онгни шакллантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped1090.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Салаева Мухаббат Сабуровна, педагогика фанлари доктори (Dsc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг халқ оғзаки ижоди намуналарини эмоционал-қадриятли моҳиятини дастлабки идрок этиш жараёнлари диалогик муносабатларда қадриятли ёндашув билан боғлиқ низоларнинг асоциал таъсирини аксиологик-педагогик профилактика орқали коррециялаш механизми адекватлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари қадриятларнинг ички қабул қилиниши (интериоризация), ташқи намоён бўлиши (экстериоризация), қадриятли установка ва қадриятли танловни амалга ошириш билан боғлиқ шахсий (персонал) ёндашув уйғунлиги макро, мезо ҳамда микро омиллар таъсир даражаси барқарорлигини эмотивлик ва коммуникативлик хусусиятлари оптималлигини таъминлаш асосида  аниқлаштирилган;
ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантириш моделининг этнопедагогик мазмуни маънавий-қадриятли муносабатни шакллантиришга йўналтирилган ахлоқий дилеммаларни структурлаш, аксиологик аҳамиятли вазиятларни моделлаштириш, шахсий йўналганликга эга ўқув материалларининг нейтрал мазмунини трансформациялаш шакллари (прагматик, амалий, прогностик) динамиклиги продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришнинг ҳаётий мақсаднинг субъектив англаниши, ўқув-билиш фаолиятига қадриятли муносабатнинг намоён бўлиши, ўз-ўзини ривожлантириш ва мустақил билим олишга рағбатнинг қўллаб-қувватланиши каби педагогик шарт-шароитлари халқ оғзаки ижодининг миллий идентиклик ва этномаданий ўзликни таркиб топтиришга доир аксиопедагогик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг аксиологик онгини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг халқ оғзаки ижоди намуналарини эмоционал-қадриятли моҳиятини дастлабки идрок этиш жараёнларини диалогик муносабатларда қадриятли ёндашув билан боғлиқ низоларнинг асоциал таъсирини аксиологик-педагогик профилактика орқали коррециялаш механизми адекватлигини таъминлаш орқали такомиллаштириш, ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари қадриятларнинг ички қабул қилиниши, ташқи намоён бўлиши, қадриятли установка ва қадриятли танловни амалга ошириш билан боғлиқ шахсий ёндашув уйғунлиги макро, мезо ҳамда микро омиллар таъсир даражаси барқарорлигини  эмотивлик ва коммуникативлик хусусиятлари оптималлигини таъминлаш асосида  аниқлаштиришга доир таклифлардан “Тарбия” фани Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 20 майдаги 01/11-02/02-731-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришга доир қадриятлар тизимини оптималлаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантириш моделининг этнопедагогик мазмунини маънавий-қадриятли муносабатни шакллантиришга йўналтирилган ахлоқий дилеммаларни структурлаш, аксиологик аҳамиятли вазиятларни моделлаштириш, шахсий йўналганликга эга ўқув материалларининг нейтрал мазмунини трансформациялаш шакллари динамиклиги продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 20 майдаги 01/11-02/02-731-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантириш билан боғлиқ маънавий фазилатларни ташхис этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришнинг ҳаётий мақсаднинг субъектив англаниши, ўқув-билиш фаолиятига қадриятли муносабатнинг намоён бўлиши, ўз-ўзини ривожлантириш ва мустақил билим олишга рағбатнинг қўллаб-қувватланиши каби педагогик шарт-шароитларини халқ оғзаки ижодининг миллий идентиклик ва этномаданий ўзликни таркиб топтиришга доир аксиопедагогик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”нинг “Умумий ўрта таълимда маънавий тарбияни амалга ошириш” бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 20 майдаги 01/11-02/02-731-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish