Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Гуласал Нормухаммад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек рақс санъатининг ривожланиш тамойиллари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/San94.
Илмий раҳбар: Тошкенбаев Пўлат Иркинович санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.02/30.12.2019. San.51.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафрўз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек рақс санъатининг асосий тамойилларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оммавий байрам тадбирлари катта томошалар зали ва очиқ майдонга мослашиши балетмейстерларга кўп ижрочилардан иборат рақс жамоалари билан ишлашга туртки бергани боис ўзига хос тематик ёндашувдаги хореографик композициялар гармдори, қалампирмунчоқ, анор, сўзана ва кашта нақшларини саҳнада акс эттиришни ўз ичига олган орнаментал, симметрик-асимметрик, статик-динамик, бир режали ва кўп режали рақс чизмаси турлари ва шакллари асосида саҳналаштирилгани исботланган; 
ўзбек рақс санъати бадиий-техник жиҳатдан миллий қиёфасини сақлаган ҳолда такомиллашгани боис балетмейстерлик ижодида имитатив, маиший буюмлар ёрдамида рамзий рақс асарларини яратиш билан боғлиқ мажозий  ва мазмунли, миллий техник услублар шакллангани аниқланган;
тарихий шахсларнинг таваллуд куни, миллий достонларнинг яратилиши санаси кенг нишонлана бошлангани туфайли аждодлар ҳаёти ва фаолиятини, достонлар сюжетини тарғиб қилиш мақсадида Фарғона, Бухоро, Хоразм, Сурхон, Қорақалпоқ миллий рақс мактаблари асосида воқеалари ягона ва узлуксиз драматик ҳаракатга қурилган театрлаштирилган ўзбек рақс спектакллари юзага келгани очиб берилган;
рақс сюжети мазмунини янада очиш, рақсни ифодали восита ва ҳаракатлар билан бойитиш, саҳнада талқин этилаётган ҳар бир хореографик асар мавзуси, образ характери ва давр руҳиятини аниқ ифодалаш мақсадида балетмейстерлар томонидан аниқ ҳолат ва ҳаракатлар асосида жанговор, афсонавий, лирик-фожеавий  каби алоҳида специфик хореографик лисонлар ишлаб чиқилгани далилланган; 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек рақс санъатининг ривожланиш тамойиллари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оммавий байрам тадбирлари катта томошалар зали ва очиқ майдонга мослашиши балетмейстерларга кўп ижрочилардан иборат рақс жамоалари билан ишлашга туртки бергани боис ўзига хос тематик ёндашувдаги хореографик композициялар гармдори, қалампирмунчоқ, анор, сўзана ва кашта нақшларини саҳнада акс эттиришни ўз ичига олган орнаментал, симметрик-асимметрик, статик-динамик, бир режали ва кўп режали рақс чизмаси турлари ва шакллари асосида саҳналаштирилгани ва ўзбек рақс санъати бадиий-техник жиҳатдан такомиллашгани боис миллий балетмейстерлик ижодида имитатив, маиший буюмлар ёрдамида рамзий рақс асарларини яратиш билан боғлиқ мажозий  ва мазмунли, миллий техник услублар шакллангани аниқлангани бўйича олинган натижалардан “Ўзбек рақсини ўрганиш услубиёти” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 03/32-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув қўлланма Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Ўзбекистон давлат хореграфия академиясининг ўқув жараёнига жорий этилиб, соҳага кириб келаётган ёш мутахассислар балетмейстерликнинг мураккаб қирраларини чуқур ўрганишига хизмат қилган;
тарихий шахсларнинг таваллуд куни, миллий достонларнинг яратилиши санаси кенг нишонлана бошлангани туфайли аждодлар ҳаёти ва фаолиятини, достонлар сюжетини тарғиб қилиш мақсадида Фарғона, Бухоро, Хоразм, Сурхон, Қорақалпоқ миллий рақс мактаблари асосида воқеалари ягона ва узлуксиз драматик ҳаракатга қурилган театрлаштирилган ўзбек рақс спектакллари юзага келгани очиб берилгани ва рақс сюжети мазмунини янада очиш, рақсни ифодали восита ва ҳаракатлар билан бойитиш, саҳнада талқин этилаётган ҳар бир хореографик асар мавзуси, образ характери ва давр руҳиятини аниқ ифодалаш мақсадида балетмейстерлар томонидан аниқ ҳолат ва ҳаракатлар асосида жанговор, афсонавий, лирик-фожеавий  каби алоҳида специфик хореографик лисонлар ишлаб чиқилгани асослангани бўйича олинган натижалардан “Рақс композицияси асослари” янги фанини юзага келтиришда ҳамда оммавий байрамлар тадбирлари концепциясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 5 июлдаги 238-сон маълумотномаси). Натижада юртимизда ижод қилаётган балетмейстерлар ва рақс ансамблларида рақс спектаклларини юзага келтириш кўникмасини шакллантириш, адабиёт ва хореография ўртасида ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, асар ғояси ва бадииятининг жамият эстетик тараққиёти билан мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish