Sayt test rejimida ishlamoqda

Турамуратов Улуғбек Урақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Tаълим тизими учун психолог кадрлар тайёрлашнинг дуал таълим технологиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2197.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим тизими учун психолог кадрлар тайёрлашнинг дуал таълим технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дуал таълим шароитида бўлажак психологларнинг касбий компетентлигини шакллантириш жараёнлари тузилмаси ташкилий-шахсий компонентларни концептуал, технологик, адаптив, шахслараро компетенциялар билан бевосита ва билвосита интеграциялашув даражаси қайта алоқасини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
таълим тизими учун психолог кадрлар тайёрлашнинг дуал таълим технологияларини амалга ошириш босқичлари талабаларни лойиҳавий фаолиятга мақсадга йўналтирилган тарзда жалб этиш, ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантириш вазиятларини ташхис этиш, рефлексив кўникма ва малакаларни шакллантиришга доир фаолият шаклларини педагогик амалиёт билан уйғунлигини сензитив таъсир даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
дуал таълим шароитида психолог кадрларни тайёрлашнинг технологик модели таълим жараёни субъектларининг (талабалар, профессор-ўқитувчилар, мактаб психологлари, иш берувчилар) ҳамкорликдаги фаолияти кооперативлик жиҳатининг   тайёрлов, ташкилий-ижрочилик, рефлексив-умумлаштирувчи босқичларга устуворлик бериш асосида амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
психолог кадрлар тайёрлашнинг “4+2” тартибида машғулотларни ташкил этиш жараёнларини вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича каркас усулида интенсив кенгайтириш, талабаларда ўқув ва тадқиқотчилик фаолиятига мотивацион йўналганликнинг интерналлигини кучайтириш, касбий компетенцияларни шакллантиришда мобил методик гуруҳлар фаолиятини педагогик қўллаб-қувватлаш механизми таъсирчанлигини жадаллаштириш каби дидактик шарт-шароитлари “қўш мутахассислик” амалиёти самарадорлигини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизими учун психолог кадрлар тайёрлашнинг дуал таълим технологияларига доир тадқиқот натижалари асосида:  
дуал таълим шароитида бўлажак психологларнинг касбий компетентлигини шакллантириш жараёнлари тузилмаси ташкилий-шахсий компонентларни концептуал, технологик, адаптив, шахслараро компетенциялар билан бевосита ва билвосита интеграциялашув даражаси қайта алоқасини таъминлаш орқали аниқлаштирилга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муасссасаларининг педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари ва қўшимча мутахассислик бериш бўйича таълим дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таъли марказининг 2022 йил 22 июндаги 01/11-02/02-938-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларни дуал таълим тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
таълим тизими учун психолог кадрлар тайёрлашнинг дуал таълим технологияларини амалга ошириш босқичларини талабаларни лойиҳавий фаолиятга мақсадга йўналтирилган тарзда жалб этиш, ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантириш вазиятларини ташхис этиш, рефлексив кўникма ва малакаларни шакллантиришга доир фаолият шаклларини педагогик амалиёт билан уйғунлигини сензитив таъсир даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштириш, дуал таълим шароитида психолог кадрларни тайёрлашнинг технологик моделини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таъли марказининг 2022 йил 22 июндаги  01/11-02/02-938-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларни коуч-тренерлик фаолиятига тайёрлаш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
психолог кадрлар тайёрлашнинг “4+2” тартибида машғулотларни ташкил этиш жараёнларини вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича каркас усулида интенсив кенгайтириш, талабаларда ўқув ва тадқиқотчилик фаолиятига мотивацион йўналганликнинг интерналлигини кучайтириш, касбий компетенцияларни шакллантиришда мобил методик гуруҳлар фаолиятини педагогик қўллаб-қувватлаш механизми таъсирчанлигини жадаллаштириш каби дидактик шарт-шароитларини “қўш мутахассислик” амалиёти самарадорлигини эмпирик баҳолаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика йўналишларида “4+2” тартибида машғулотларни ташкил этиш тартиби бўйича Йўриқноманинг “Таълим ва амалиёт интеграцияси” қисмини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таъли марказининг 2022 йил 22 июндаги 01/11-02/02-938-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларни тайёрлашда дуал таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish