Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургунов Азим Тургуновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот-коммуникация технологияларининг ёшлар медиа маданиятига таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fa1522.
Илмий раҳбар: Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий  фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Абилов Урол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алимов Беруний Султонович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида ёшлар медиа маданиятига ахборот-коммуникация технологиялари таъсирининг ижтимоий-фалсафий  жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот-коммуникация технологияларининг «ахборотлашган жамият» концептига доир ички-инровертив таъсири ҳамда «рақамли жамият», «электрон жамият», «ахборот хавфсизлиги»ни таъминлаш  орқали рақамли ахборот шакллари ва таркибини талқин қилишнинг праксеологик жиҳатдан роли очиб берилган; 
ахборот-коммуникация технологияларини рақамлаштириш жараёнларининг ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий зарурият сифатида технооптимизмнинг кучайишини медиа маданиятнинг босма, визуал ва аудиовизуал воситаларини шакллантириш орқали бартараф этиш самарали усул эканлиги исботланган;
ахборот алмашинуви ижтимоий зарурият сифатида ёшлар ўртасида мавжуд рақамли технологиялардан фойдалана олишдаги тафовутлар ҳамда ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва узатишдаги илмий тафаккур услубидаги ўзгаришлар натижасида постноклассик фан билан боғлиқ технократик тафаккур шаклланишининг шахслараро мулоқотга салбий таъсири фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
ёшлар онги ва тафаккурини шакллантириш тенденциялари ворисийлик ва новаторлик таъсиридаги ижодий қобилиятга боғлиқлиги ҳамда интерфаол, танқидий таҳлил қилиш ва хавфсизлик кўникмалари каби таркибий қисмлари таъсирида инсон билиш имкониятининг когнитив табиатида ўзгаришлар бўлиши фалсафий жиҳатдан  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ахборот-коммуникация технологияларининг ёшлар медиа маданиятига таъсирини илмий ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
ахборот-коммуникация технологияларининг «ахборотлашган жамият» концептига доир ички-инровертив таъсири ҳамда «рақамли жамият», «электрон жамият», «ахборот хавфсизлиги»ни таъминлаш  орқали рақамли ахборот шакллари ва таркибини талқин қилишнинг праксеологик жиҳатдан ролига оид таклиф ва тавсиялардан «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги»нинг 2021 йилларда ўтказилган тарғибот сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2021 йил 1 декабрдаги 47-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар медиа маданиятига доир ахборотларнинг замонавий мазмунда бўлишига хизмат қилган;
ахборот-коммуникация технологияларини рақамлаштириш жараёнларининг ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий зарурият сифатида технооптимизмнинг кучайишини медиа маданиятнинг босма, визуал ва аудиовизуал воситаларини шакллантириш орқали бартараф этиш самарали усул эканлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 2-ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасининг 31-32-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 7 декабрдаги 04-13/1711-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари томонидан ўтказилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш методологиясини такомиллашишига хизмат қилган;
ахборот алмашинуви ижтимоий зарурият сифатида ёшлар ўртасида мавжуд рақамли технологиялардан фойдалана олишдаги тафовутлар ҳамда ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва узатишдаги илмий тафаккур услубидаги ўзгаришлар натижасида постноклассик фан билан боғлиқ технократик тафаккур шаклланишининг шахслараро мулоқотга салбий таъсириига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2021 йилга мўлжалланган туркум тадбирлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 2-13-23-3114-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар тарбиясига ахборот таъсири, шу билан бирга ёшларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини юксалтириш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
ёшлар онги ва тафаккурини шакллантириш тенденциялари ворисийлик ва новаторлик таъсиридаги ижодий қобилиятга боғлиқлиги ҳамда интерфаол, танқидий таҳлил қилиш ва хавфсизлик кўникмалари каби таркибий қисмлари таъсирида инсон билиш имкониятининг когнитив табиатида ўзгаришлар бўлиши фалсафий жиҳатига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг VI йўналишига оид «Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш»га қаратилган бир қатор бандлари  доирасида ўтказилган тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 11 февралдаги 02/11/196-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг медиамаданиятини юксалтириш борасидаги тарғибот ишларини самарали олиб боришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish