Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Сайёра Хусанбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рад этиш” нутқий  актларининг  лингвопрагматик хусусиятлари (инглиз, рус ва ўзбек тиллари мисолида), 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/2691.
Илмий раҳбар: Азизов Улуғбек Ботирович, cоциология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор; Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тилларида “рад этиш” нутқий актларнинг лингвопрагматик хусусиятларини очиб бериш, ижтимоий хулқ-атвор ва ижтимоий меъёрларни аниқлашдан иборат. 
Ш.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мулоқот пайтида она тилида сўзлашувчиларнинг иллокутив ва перлокутив нутқ актларининг ижтимоий аҳамиятини (мослигини) белгилайдиган ижтимоий қоидаларга амал қилишлари, ижтимоий вазиятнинг долзарблигини аниқлаш ва адресатнинг прагматик ва социолингвистик компетенциясини тавсифловчи нутқ қоидалари ва стратегияларини танлаш қобилияти исботланган; 
ижтимоий контекст ва ижтимоий ўзаро таъсирга эътибор қаратган лингвопрагматик ёндашув – узр сўраш, тавсифлаш, таклиф қилиш, ваъда бериш, саломлашиш, хайрлашиш, ахборот олиш ва ахборот тақдим этиш каби реал коммуникатив вазиятларни (нутқ актларини) муҳокама қилиш орқали коммуникатив компетенцияни ривожлантиришни амалга ошириши асосланган; 
замонавий лингвистик контекстда тил назарияси доирасида аутентик нутқларни, одамларнинг мулоқот жараёнида вербал ва новербал коммуникатив ўзаро таъсирини талқин қилишни, шунингдек, тилнинг мафкуравий, тарихий, ижтимоий, маданий хусусиятлар ҳамда муносабатлар доирасидаги ўрни далилланган; 
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги нутқий актларнинг қиёсий таҳлили натижасида рад этишни ифодаловчи нутқий актларда маданий тафовутлар мавжудлиги инглиз тилида рад этиш эксплицит (тўғридан-тўғри), рус ва ўзбек тилларида имплицит (яширин) оҳангга эга эканлигини аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқ актларининг лингвопрагматик хусусиятларини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар ва хулосалардан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилган:
мулоқот пайтида она тилида сўзлашувчиларнинг иллокутив ва перлокутив нутқ актларининг ижтимоий аҳамиятини (мослигини) белгилайдиган ижтимоий қоидаларга амал қилишлари, ижтимоий вазиятнинг долзарблигини аниқлаш ва адресатнинг прагматик ва социолингвистик компетенциясини тавсифловчи нутқ қоидалари ва стратегияларини танлаш қобилияти ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-ДЕ01-КA107-005433ИCМ рақамли КA-107 – Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро кредит мобиллиги, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети ва Бочум Руҳр университети (Германия) 2020 йил ўрталарида ходимлар ва талабалар алмашинуви лойиҳалари доирасидаги халқаро кредит мобиллигида фойдаланилди (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 7 январдаги 01/6-сон маълумотномаси). Натижада лингвокултурология, лингвистик матн таҳлили, маданиятлараро мулоқот каби фанлар бўйича дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва маъруза матнлари, шунингдек, электрон манбалар, назарий ва амалий материаллар сифати сезиларли даражада яхшиланган;
замонавий лингвистик контекстда тил назарияси доирасида аутентик нутқларни таҳлил қилиш, одамларнинг мулоқот жараёнида вербал ва новербал коммуникатив ўзаро таъсирини талқин қилишни, шунингдек, тилнинг мафкуравий, тарихий, ижтимоий, маданий хусусиятлар ҳамда муносабатлар доирасидаги ўрнига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 561624 рақамли “ЕПП-1-2015-1-УК-ЕППКA2-ГБҲЕ-СП – ИМЕП”  – “Ўзбекистон олий таълим тизимида халқаро таълим жараёнларини модернизация қилиш” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 7 январдаги 01/7-сон маълумотномаси). Натижада дунёни англаш ва унинг нутқда акс этиши билан боғлиқ ижтимоий-психологик жиҳатларни ўрганишда сўзловчи шахс тафаккури ва тил соҳибининг тилга онгли ёндашувига доир ўзига хос жиҳатлар ёритилган; 
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги нутқий актларнинг қиёсий таҳлили натижасида рад этишни ифодаловчи нутқий актларда маданий тафовутлар мавжудлиги инглиз тилида рад этиш эксплицит (тўғридан-тўғри), рус ва ўзбек тилларида имплицит (яширин) оҳангга эга эканлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокампаниясининг “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Таълим ва тарбия”, “Болалар ва биз” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокампаниясининг “O‘zbekiston” телерадиоканалининг 2022 йил 7 январдаги 04-36-25-сон маълумотномаси). Натижада эшиттириш материалларининг илмий-амалий жиҳатлари бойитилиб, оммавийлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish