Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурадова Фируза Рашидовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал лабораториялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Ped134.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти. 
Илмий раҳбар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал лабораториялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал таълим шароитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш тузилмаси амалий-операцион, мотивацион-ундовчи, гностик, коммуникатив, рефлексив таркибий асосларни муҳандис-технологлар тайёрлаш жараёнларига бевосита иденфикациялашга йўналтирилган шахсий касбий фаолиятни технологик лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
 талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълимий лабораториялардан фойдаланишнинг квазиметодик имкониятлари гибрид, тартибли, декларатив виртуал моделларни мажмуавий ёндашув асосида танлашда ўқув-билиш фаолиятининг таксономик даражаларини қатъий белгилаш, тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантиришда автоматлаштирилган амалий тажрибаларни имитациялаш асосида аниқлаштирилган;
“Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда виртуал лабораториялардан фойдаланишга доир  электрон таълим ресурслари контенти (learning content), интерактивлик, коммуникативлик, мультимедиа воситаларининг ўқув материалларини тақдим этиш имконияти, таълимий объектларни тадқиқ этиш бўйича компьютерли моделлаштириш, ўқув ишларини автоматлаштириш билан боғлиқ эргономик ва методик талаблар тизимнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатланувчи компонентлари қайта алоқаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал лабораториялардан фойдаланишнинг дидактик моделини мазмунли-технологик компоненти талабаларнинг электрон таълимий ресурслар билан ишлаш жараёнига мослашувини таъминлаш, ижодий жиҳатдан ўз-ўзини намоён этишга йўналтирилган муҳитни лойиҳалаш босқичлари билан касбий-амалий фаолиятга доир ностандарт вазиятларни “репродуктивликдан креативликка” тамойили асосида структуралаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал лабораториялардан фойдаланишга доир ўқув материалларини идрок этишнинг аудиал, визуал, кинестетик тизимларини интеграциялаш, махсус, технологик, коммуникатив, рефлексив компетенцияларни яхлит тарзда шакллантириш каби методик шарт-шароитлари жараён мониторингини адаптив, репродуктив, эвристик, креатив даражалар бўйича корреляциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал лабораториялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
виртуал таълим шароитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш тузилмасини амалий-операцион, мотивацион-ундовчи, гностик, коммуникатив, рефлексив таркибий асосларни муҳандис-технологлар тайёрлаш жараёнларига бевосита иденфикациялашга йўналтирилган шахсий касбий фаолиятни технологик лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Фaрғонa жaмоaт сaломaтлиги тиббиёт институтининг ИЗ-2020041512 - рақамли “Tиббий таълим педагоглари учун “Tиббиёт педагогикаси” электрон методик порталини яратиш” номли халқаро лойиҳасининг электрон таълимий ресурсларни структуралашга доир тавсияларни ишлаб чиқиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикaси соғлиқни сaқлaш вaзирлиги Фaрғонa жaмоaт сaломaтлиги тиббиёт институтининг 2022 йил 17 октябрдаги 01-01-2179-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида виртуал ўқитиш моделларини жорий этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълимий лабораториялардан фойдаланишнинг квазиметодик имкониятларини гибрид, тартибли, декларатив виртуал моделларни мажмуавий ёндашув асосида танлашда ўқув-билиш фаолиятининг таксономик даражаларини қатъий белгилаш, тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантиришда автоматлаштирилган амалий тажрибаларни имитациялаш асосида аниқлаштириш, “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда виртуал лабораториялардан фойдаланишга доир  электрон таълим ресурслари контенти, интерактивлик, коммуникативлик, мультимедиа воситаларининг ўқув материалларини тақдим этиш имконияти, таълимий объектларни тадқиқ этиш бўйича компьютерли моделлаштириш, ўқув ишларини автоматлаштириш билан боғлиқ эргономик ва методик талабларни тизимнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатланувчи компонентлари қайта алоқаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан муҳандислик-технологик институтларининг 60721800 – Нефт ва газ иши йўналиши учун “Муҳандислик ишида ахборот технологиялари” (“Информационные технологии в инженерном деле”) номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0788 рақамли гувоҳнома). Натижада, муҳандислик ишида ахборот технологияларидан фойдаланишга доир талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал лабораториялардан фойдаланишнинг дидактик модели мазмунли-технологик компонентини талабаларнинг электрон таълимий ресурслар билан ишлаш жараёнига мослашувини таъминлаш, ижодий жиҳатдан ўз-ўзини намоён этишга йўналтирилган муҳитни лойиҳалаш босқичлари билан касбий-амалий фаолиятга доир ностандарт вазиятларни “репродуктивликдан креативликка” тамойили асосида структуралаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетининг 598661-EPP-1-2018-1-RO-EPPKA2-CBFIE-JP DECIDE: "Имконияти чекланганлар учун хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш” амслий лойиҳасининг компьютерли моделлаштириш жараёнларини касбий йўналтириш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2022 йил 17 октябрдаги 01-21-04/2360-сон маълумотномаси). Натижада, компьютер марказларида виртуал лабораторияларни яратиш ва фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда виртуал лабораториялардан фойдаланишга доир ўқув материалларини идрок этишнинг аудиал, визуал, кинестетик тизимларини интеграциялаш, махсус, технологик, коммуникатив, рефлексив компетенцияларни яхлит тарзда шакллантириш каби методик шарт-шароитларини жараён мониторингини адаптив, репродуктив, эвристик, креатив даражалар бўйича корреляциясини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Имконият ўз қўлингда” ва “Нажот билимда” каби туркум кўрсатувларининг сенарийларини тайё1рлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 октябрдаги 264-сон маълумотномаси). Натижада, малакали муҳандислар тайёрлаш жараёнларида очиқ таълимий ресурслардан фойдаланиш  самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish