Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Нодира Равшановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг таълим жараёнида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1949.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик хусусиятлари ҳурфикрлиликка асосланган таълим муҳитини проекциялаш орқали конструктив мулоқотчанликка йўналтирилган ўқув материалларини вариатив лойиҳалашнинг онтологик, норматив, мотивацион босқичларининг қайтар алоқага киришувчанлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни ижтимоий мослашув ва ахлоқий-амалий фаолият механизми сифатида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизими ҳамкорликдаги (эстафета, ўзаро ёрдам, ўзи ҳақидаги ўтмиш), рефлексив (ролли ниқоб, тасодифий саволлар) ва бадиий адабиётлардан фойдаланишга (дўстимнинг севимли китоби, эзгу сўз, киностудия) доир фаолиятни ташкил этишнинг интерфаол усулларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари “Тарбия” фанини ўқитиш жараёнлари “Дунё пирамидаси”, “Толерантлик ўлкасида”, “Куч – дўстликда”, “Эзгу қўллар”, “Биз ва олам” каби электив машғулотларни модулли таълим технологиясининг диагностик мақсадни белгилаш, мослашувчанлик, ҳамкорлик, рефлексив тамойилларига устуворлик бериш асосида лойиҳалаш мантиғини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг этнопедагогик технологияси маданий плюрализм, мультимаданий қадриятлар интериоризациясини таъминлашга қаратилган музей ва санъат педагогикасининг сюжетли, имитацион, моделлаштиришга доир интерактив ўйин методикаларини коммуникативлик даражасини валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида таълим жараёнида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик хусусиятларини ҳурфикрлиликка асосланган таълим муҳитини проекциялаш орқали конструктив мулоқотчанликка йўналтирилган ўқув материалларини вариатив лойиҳалашнинг онтологик, норматив, мотивацион босқичларининг қайтар алоқага киришувчанлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштириш, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни ижтимоий мослашув ва ахлоқий-амалий фаолият механизми сифатида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизимини ҳамкорликдаги, рефлексив ва бадиий адабиётлардан фойдаланишга доир фаолиятни ташкил этишнинг интерфаол усулларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фани бўйича миллий ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 14 июлдаги 01/11-02/02-10/07-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фани мазмунини толерантлик педагогикасига доир ўқув материаллари билан бойитишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш жараёнларини “Тарбия” фанини ўқитиш жараёнлари “Дунё пирамидаси”, “Толерантлик ўлкасида”, “Куч – дўстликда”, “Эзгу қўллар”, “Биз ва олам” каби электив машғулотларни модулли таълим технологиясининг диагностик мақсадни белгилаш, мослашувчанлик, ҳамкорлик, рефлексив тамойилларига устуворлик бериш асосида лойиҳалаш мантиғини қатъий белгилаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А-1-099. “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасининг толерант тафаккурни шакллантиришнинг модулли методикаси қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 февралдаги 89-03-1036-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг этнопедагогик технологиясини маданий плюрализм, мультимаданий қадриятлар интериоризациясини таъминлашга қаратилган музей ва санъат педагогикасининг сюжетли, имитацион, моделлаштиришга доир интерактив ўйин методикаларини коммуникативлик даражасини валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан И-2011-13-4 “Тарбиячиларни педагогик фаолиятга тайёрлаш” (2011-2012 йй.) инновацион лойиҳасининг бошланғич синф ўқитувчиларини толерантлик фаолиятини шакллантириш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 февралдаги 89-03-1036-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish