Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Омина Бахромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон кино санъатининг ривожида театр актёрининг ўрни ва аҳамияти”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/San49.
Илмий раҳбар: Мухтаров Ильдар Аскадович, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Нигора Ғаниевна, санъатшунослик фанлари доктори; Умаров Маъмур Боташикович, фалсафа фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек театри актёрининг миллий кинематограф тараққиётидаги ўрнини белгилаш ҳамда икки санъат турининг ўзаро таъсирланув жараёнидаги бадиий хусусиятларини ижрочилик маҳорати кесимида очиб беришдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон профессионал театри ва киноси деярли бир даврда пайдо бўлганлиги сабабли уларнинг бадиий компонентларининг параллел таъсирлануви натижасида актёрлик, режиссёрлик соҳасини маданий-тарихий эволюциясида миллийлик, томошавийлик, байналмилаллик сингари ўзига хосликлар мавжудлиги исботланган;
театр актёрининг “кечинма санъати”га асосланган ижросини  кинематографияда татбиқ этилиши кинонинг драма, детектив, тарихий драма, мелодрама, саргузашт, фантастика, комедия сингари жанрларига хилма-хиллик олиб кирганлиги, натижада фильмларда табиийлик, ҳаётийлик, кўп қирралилик каби бадиий хусусиятлар кучли шаклланганлиги далилланган;
актёрнинг ҳиссиётлари театрдагидан фарқли равишда кинода яхлит бадиий образ яратишдек мураккаб психофизик жараённи бажаришидаги зарурият туфайли импровизация, ҳолатдан ҳолатга тез ўта олиш каби ўзига хосликларга боғлиқлиги асосланган;
театр актёрининг миллий ва жаҳон, тарихий ва замонавий асарлардаги хилма-хил қаҳрамонларни романтик, реалистик талқин услублари, кинематографдаги ижро манерасининг бадиий яхлитлиги,  жанр ўзига хослиги ва стилистикасига ўзаро таъсир этиши очиб берилган;
киноактёрларнинг драма, тарихий драма, комедия каби жанрдаги спектаклларни ижро этишда ижодий-экспериментал янгиликлардан фойдаланаётганлиги замонавий актёрлик санъатида томошавийлик, импровизация, ҳаётийлик, рамзийлик каби янги эстетик тамойилларни театр саҳнасида қўллаётганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон кино санъатининг ривожида театр актёрининг ўрни ва аҳамияти мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
Ўзбекистон профессионал театри ва киноси деярли бир даврда пайдо бўлганлиги сабабли уларнинг бадиий компонентларининг параллел таъсирлануви натижасида актёрлик, режиссёрлик соҳасини маданий-тарихий эволюциясида миллийлик, томошавийлик, байналмилаллик сингари ўзига хосликлар мавжудлигини кўрсатиш бўйича олиб борилган  тадқиқотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2019 йил 10 октябрдаги “Миллий қўғирчоқ театр саньати: тарихда ва бугун” мавзусида тайёрланган “Тарихий савол” кўрсатуви (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” ДУКнинг 2019 йил 13 декабрдаги 02-40-2646-сон маълумотномаси), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг “Очиқ намойиш”, “Киноталқин” кўрсатувлари (“Маdaniyat va ma’rifat” телеканалининг 2022 йил 21 апрелдаги 01-02-01/81-сон маълумотномаси), “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” ДУКнинг 2020 йил 2 мартдаги 02-10-486-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон театр ва кино санъатининг тарихи, икки мустақил санъатнинг ўзаро таъсирланув жараёнларини ўрганишда аҳамиятли бўлиб, актёрларни турли муҳит ва шароитда ишлай олиш кўникмасини шакллантириш, актёрлик санъати назариясига оид билимларни кенгайтиришга хизмат қилган;  
театр актёрининг миллий ва жаҳон, тарихий ва замонавий асарлардаги хилма-хил қаҳрамонларни романтик ҳамда реалистик сингари ранг-баранг талқин услублари боис, кинематографдаги ижро манерасининг бадиий яхлитлиги,  жанр ўзига хослиги ва стилистикасига таъсир этиши, икки мустақил санъатнинг ўзаро таъсирланув жараёнида янги ижро услублари билан бойиши, янгиланаётган давр актёрлик санъати бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 01-12-06-4753-сон маълумотномаси). Натижалар  саҳна ижодкорларини экран билан, киноактёрларни эса театр билан ижодий муносабатларини мустаҳкамлашда, республика драматик, мусиқий, қўғирчоқ театрлари ва театр-студияларнинг ишини ташкил қилишда кинематографик ифода воситалари, техник имкониятлардан фойдаланиш муҳимлигини кўрсатишда хизмат қилган;
театр актёрининг “кечинма санъати”га асосланган ижросини  кинематографияда татбиқ этилиши кинога драма, детектив, тарихий драма, мелодрама, саргузашт, фантастика, комедия сингари жанрларга хилма-хиллик олиб кирганлиги, натижада табиийлик, ҳаётийлик, кўп қирралилик каби бадиий хусусиятлар кучли шаклланганлиги конкрет фильмлар таҳлилларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг 702 ПЗ-20170928517 “Театр, кино ва мусиқа усталари ижоди – Ўзбекистон миллий маданиятининг устувор омили сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 11 апрелдаги 3/1255-819-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон театр ва кино санъатининг ўзаро алоқалари, таъсирланув жараёнини ўрганишда аҳамиятли бўлиб, актёрлик санъати назариясига оид билимларни кенгайтиришда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish