Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Фарҳод Лапасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг янги босқичида ахборот эркинлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий асослари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal343.
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Досмухамедов Хуршид Набиевич, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янгиланаётган Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга оширишда ахборот эркинлигини таъминлашнинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот эркинлигининг аксиологик, онтологик, эпистимологик хусусиятлари (сабаб ва оқибат) замонавий жамиятдаги ижтимоий энтропориянинг камайишига ва унинг яхлит организм сифатидаги барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши асосланган;
глобаллашув даврида Интернет ҳамжамиятларининг синергетик тармоқлар бошқарувининг тизимли ёндашув шакли орқали анъанавийлик ва замонавийлик диалектикаси асосида ахборот етказиб бериш (ночизиқлилик, тизимнинг очиқлиги, тузилмаларнинг янги турларининг пайдо бўлиши)нинг энг самарали усули эканлиги исботлаб берилган;
ахборотнинг жадаллашувига бевосита таъсир қилувчи кучлар (иқтисодий, рақамли, биологик, янги технологиялар)нинг генерацияси инклюзив моҳияти, жамият ҳаётига детерминистик («ахборот эркинлиги» ва «ахборот масъулияти») таъсири ва инсонпарварлик тамойилларининг ментал жиҳатларга мослиги асосланган;
дунёда ОАВлари тизимининг оддий ахборот воситасидан мураккаб, кўп функцияли тузилмага айланиши билан боғлиқ трансформацион (умумийлик, хусусийлик) хусусиятлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг янги босқичида ахборот эркинлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий асослари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ахборот эркинлигининг аксиологик, онтологик, эпистимологик хусусиятлари (сабаб ва оқибат) замонавий жамиятдаги ижтимоий энтропориянинг камайишига ва унинг яхлит организм сифатидаги барқарорлигини таъминлашга хизмат қилишига доир ғоя ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2022 йил 24 мартдаги 05/2-1180-сон маълумотномаси). Натижада давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминланишда фуқаролар иштирокини, «ижтимоий масъулият»ни янада ривожлантиришнинг замонавий механизмларини такомиллаштиришга эришилган;
дунёда ОАВлари тизимининг оддий ахборот воситасидан мураккаб, кўп функцияли тузилмага айланиши билан боғлиқ трансформацион  (умумийлик, хусусийлик) хусусиятлари очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 30 мартдаги 01-18/190-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, медиабизнесни ривожлантириш масалалари бўйича амалий тадбирларни юқори савияда ўтказишга асос бўлиб хизмат қилган.
глобаллашув даврида Интернет ҳамжамиятларининг синергетик тармоқлар бошқарувининг тизимли ёндашув шакли орқали анъанавийлик ва замонавийлик диалектикаси асосида ахборот етказиб бериш (ночизиқлилик, тизимнинг очиқлиги, тузилмаларнинг янги турларининг пайдо бўлиши)нинг энг самарали усули эканлиги ҳақидаги ғоялар, методологик тавсиялар ЎзА фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2022 йил 7 апрелдаги 01-23/250-сон маълумотномаси). Натижалар бугунги кунда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсири ошишига хизмат қилган;
ахборотнинг жадаллашувига бевосита таъсир қилувчи кучлар (иқтисодий, рақамли, биологик, янги технологиялар)нинг генерацияси инклюзив моҳияти, жамият ҳаётига детерминистик («ахборот эркинлиги» ва «ахборот масъулияти») таъсири ва инсонпарварлик тамойилларининг ментал жиҳатларга мослигига доир илмий хулосалардан «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» иш фаолиятида фойдаланилган («Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»нинг 2022 йил 21 апрелдаги 44-сон маълумотномаси). Натижалар журналистларни жамиятимиздаги туб демократик ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish