Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарманов Алишер Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болалар нутқини халқ оғзаки поэтик ижоди воситасида ривожлантиришнинг назарий-педагогик асослари (бошланғич таълим мисолида)”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3402.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Маҳаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади болалар нутқини ривожлантиришда халқ оғзаки поэтик ижодидан фойдаланишнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар нутқини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари халқ оғзаки поэтик ижодининг жанр имкониятларини нутқнинг одатий-рефлексив ва тезкор-операцион хусусиятлари билан ассосацив уйғунлаштириш асосида очиб берилган;
болалар нутқини халқ оғзаки поэтик ижоди намуналари воситасида ривожлантиришнинг функционал модели моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини моделлаштириш усули орқали таъминлаш асосида такомилаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқ артикуляциясини ривожлантиришда халқ оғзаки поэтик ижоди имкониятларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари, объектив ва субъектив омиллари ҳамда мезонлари шахсга йўналтирилган таълим  технологиясидан реал таълимий шароитда фойдаланиш асосида аниқлаштирилган;
эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив нутқ кўникмаларини ривожлантиришда халқ оғзаки поэтик ижоди имкониятларидан фойдаланишнинг таълимий технологиялари ўқитишнинг ташкилий-дидактик компонентларини болаларнинг ёш хусусиятларига педагогик-психологик жиҳатдан мотивацион-диагностик мослаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар нутқини ривожлантиришда халқ оғзаки поэтик ижодидан фойдаланишнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
халқ оғзаки поэтик ижодининг жанр имкониятларини нутқнинг рефлексив ва операцион хусусиятлари билан уйғунлаштириш ва ўқитиш методикасида шахсга йўналтирилган таълим технологиясини қўллаш, болалар нутқини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари ва омилларини аниқлаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги  фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилшган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17 январдаги 110-сон далолатномаси). Натижада, халқ оғзаки поэтик ижоди намуналарининг жанрий имкониятлари бошланғич синф ўқувчиларининг нутқ имкониятларини оширишдаги  ролини илмий асослашга хизмат қилган;
моделлаштиришнинг универсаллик, илмийлик, изчиллик, нормативлик тамойилларини мақсаддан натижага йўналтириш ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий компонентларнинг алгоритмик изчиллигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган болалар нутқини халқ оғзаки поэтик ижоди намуналари воситасида ривожлантиришнинг функционал модели ва уни амалиётга жорий этиш механизмларига оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги  фундаментал илмий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17 январдаги 110-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич таълим фанларини ўқитишда ХОПИ намуналаридан фойдаланган ҳолда болаларнинг нутқий компетенцияларини шакллантириш технологияси такомиллаштиришга хизмат қилган;
суҳбат, тушунтириш, намойиш қилиш, машқ қилдириш методларини ўқувчиларнинг нутқ артикуляцион имкониятиларини оширишга йўналтириш асосида очиб берилган мустақил таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчилари нутқини ривожлантиришда халқ оғзаки поэтик ижоди имкониятларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари борасидаги хулосалардан ўқувчиларни халқаро PIRLS баҳолаш дастурига тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг  2022 йил 6 майдаги 01/11-01/10-630-сон маълумотномаси).   Натижада, “Ўқиш” фанини PIRLS баҳолаш дастури талабларига йўналтириб ўқитишнинг интенсивлигини таъминлашга хизмат қилган;
ўқитишнинг мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, операцион-фаолиятли, натижавий-рефлексив каби ташкилий-дидактик компонентларини болаларнинг ёш хусусиятларига педагогик-психологик жиҳатдан мослаштириш асосида ишлаб чиқилган эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив нутқ кўникмаларни ривожлантиришда халқ оғзаки поэтик ижоди имкониятларидан фойдаланишнинг таълимий технологиялари бўйича илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали “маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тарққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“O’zbekiston” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 26 апрелдаги 04-36-492-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич таълим фанларини интеграциялаш асосида ўқитишнинг амалий механизмлари бўйича илмий асосланган хулосаларни кенг ўқитувчилар оммасига етказишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish