Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Шавкат Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амалиётчи психологлар касбий компетентлигини ривожлантиришда математик усуллардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/P228.
Илмий раҳбар: Собирова Дилафрўз Абдурозиқовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06. 
Расмий оппонентлар: Ҳусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Бахтигул Бобожоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади амалиётчи психологлар касбий компетентлигини ривожлантиришда математик усуллардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалиётчи психологлардаги математик саводхонликнинг ривожланганлик даражаси индуктив, дедуктив хулоса чиқариш кўникмаларини когнитив, мантиқий компетентлик хусусиятларини дифференциалашувига кўра шакллантириши туфайли психодиагностик, психокоррекцион ишлар самарадорлигини таъминловчи индикатор эканлиги далилланган;
амалиётчи психологларнинг маълумотларни қайта ишлаш пакетидан фойдаланиши контент-таҳлил, натижаларини бирламчи гуруҳлаш ва талқин қилиш кўникмаларининг намоён бўлиши креатив компетенлик, дивергент фикрлаш омилларининг интегратив таъсирида матрицалар ранги билан ишлаш малакасини шакллантирилганлигига кўра ёшга оид дифференциал фарқларга боғлиқлиги асосланган; 
амалиётчи психологларнинг интеллектуаллик  сифатини аналогик хулоса чиқариш жараёнида намоён бўлиши индивидуал рефлексив омиллардан янгиликка сезгирлик сифатини мотивацион компонентга устуворлик бериш орқали шаклланганлиги сабабли, креатив фикрлашни ривожланишини таъминловчи когнитив омил эканлиги исботланган;
амалиётчи психологларнинг математик саводхонлигини шахслилик сифатларига боғлиқлигига кўра мустақил, реалистик фикрлашни когнитив, ижодий тафаккур омилларини интеграциялаш орқали уларда математик ҳамда коммуникатив компетенликни уйғун ҳолда ривожлантириш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалиётчи психологлар касбий компетентлигини ривожлантиришда математик усуллардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари асосида:
амалиётчи психологлардаги математик саводхонликнинг ривожланганлик даражаси амалиётчи психологлардаги математик саводхонликнинг ривожланганлик даражаси индуктив, дедуктив хулоса чиқариш кўникмаларини когнитив, мантиқий компетентлик хусусиятларини дифференциалашувига кўра шакллантириши туфайли психодиагностик, психокоррекцион ишлар самарадорлигини таъминловчи индикатор эканлиги далилланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18-августдаги 8-сонли буйруғига асосан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги 8-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосаларнинг ўқув жараёнига жорий қилиниши натижасида амалиётчи психологларнинг касбий тайёргарлик даражаси сифат жиҳатдан такомиллаштирилган ва ўқув жараёнларини самарадорлигини оширишга хизмат қилган;  
амалиётчи психологларнинг маълумотларни қайта ишлаш пакетидан фойдаланиши контент-таҳлил, натижаларини бирламчи гуруҳлаш ва талқин қилиш кўникмаларининг намоён бўлиши креатив компетенлик, дивергент фикрлаш омилларининг интегратив таъсирида матрицалар ранги билан ишлаш малакасини шакллантирилганлигига кўра ёшга оид дифференциал фарқларга боғлиқлиги асосланганлигига оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғига асосан 5210203 – Психология (амалий психология) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган «Умумий психодиагностика» номли дарслиги мавзулари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғи). Натижада амалиётчи психологларнинг касбий тайёргарлик даражасини сифат жиҳатдан бойитилишга эришилган;
амалиётчи психологларнинг интеллектуаллик  сифатини аналогик хулоса чиқариш жараёнида намоён бўлиши индивидуал рефлексив омиллардан янгиликка сезгирлик сифатини мотивацион компонентга устуворлик бериш орқали шаклланганлиги сабабли, креатив фикрлашни ривожланишини таъминловчи когнитив омил эканлиги исботланган илмий маълумотлар  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғига асосан 5210203 – Психология (амалий психология) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган «Умумий психодиагностика» номли дарслиги мавзулари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон буйруғи). Натижада амалиётчи психологларнинг математик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик таъминоти такомиллаштирилди ва ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминлашда хизмат қилган;
амалиётчи психологларнинг математик саводхонлигини шахслилик сифатларига боғлиқлигига кўра мустақил, реалистик фикрлашни когнитив, ижодий тафаккур омилларини интеграциялаш орқали уларда математик ҳамда коммуникатив компетенликни уйғун ҳолда ривожлантириш мумкинлиги исботланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18-августдаги 8-сонли буйруғига асосан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологлар математик компетентлигини ривожлантириш бўйича методик таъминоти такомиллаштириштирилган ва ўқув жараёнининг самарадорлигини ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish