Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Зохид Норматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудий омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тарбия услубиятини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped 848.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Илмий раҳбар: Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаев Фахриддин, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ мактабларининг 5-7 синфларида ҳудудий омилларни инобатга олган ҳолда жисмоний тарбия  дарслари мазмунини такомиллаштириш орқали  ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соҳага оид соғломлаштириш тадбирларини ташкиллаштириш учун гипертермик шароит ва унинг таъсири, гетерохрон, гиподинамик омилларни инобатга олиб ўқув материаллари таркибига миллий ҳаракатли ўйинларни жисмоний сифатларга таъсири бўйича бешта блокка тақсимлаб машғулот мазмунига киритиш ҳисобига машқлардан  фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
ўрта мактаб ёшидаги ўғил болаларнинг жисмоний тайёргарлигини  кичик гуруҳларга тақсимлашнинг “2 D”  жисмоний тайёргарлик даражасининг ўзгариш динамикасини назорат қилувчи платформа ишлаб чиқиш ва машқларни шиддат зонаси бўйича фоизларда тақсимлаб бериш ҳисобига жисмоний сифатларни ривожлантириш имкониятлари такомиллаштирилган; 
ўрта мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини инобатга олиб жисмоний ривожланишдан ортда қолаётган сифатларни  шакллантиришга мақсадли таъсир кўрсатиш учун  ҳаракат суръати ва реакция тезкорлигини оширишга мўлжалланган тезлик-куч, циклик, яқинлаштирувчи каби  машқ элементларни такомиллаштириш ҳисобига зарур бўлган ҳаракат сифатларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
қишлоқ умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасига таъсир этиш хусусиятларидан келиб чиқиб, кузатилаётган гиподинамияни (жисмоний харакатчанликнинг пасайиши) олдини олишга қаратилган кичик ҳажмли машқларнинг юклама шиддатларидаги берилган вақтни қисқартириб аэроб шароит учун уч босқичли “поғонама-поғона” методини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракат фаоллиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ мактабларининг 5-7 синфларида ҳудудий омилларни инобатга олган ҳолда жисмоний тарбия дарслари мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш бўйича олиб борилган  тадқиқотлар натижалари асосида:
гипертермик шароит ва унинг таъсири, гетерохрон, гиподинамик омилларни инобатга олиб, ўқув материаллари мазмунига ва машғулот жараёнига миллий ҳаракатли ўйинларни киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Қува туманидаги 11-умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 12 октябрдаги 01/11-02/02-1469-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг жисмоний машқларни самарали бажариш имконияти 15,1 %   га оширилган;
қишлоқ умумтаълим мактабларида ўғил болаларнинг жисмоний тайёргарлигини  аниқлаш орқали кичик гуруҳларга тақсимлаш асосида жисмоний тайёргарлик даражасининг ўзгариш динамикасини назорат қилувчи платформага доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 12 октябрдаги 01/11-02/02-1469-сон маълумотномаси).  Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичи 11% га яхшиланган;
ўрта мактаб ёшидаги ўқувчиларда жисмоний ривожланишдан ортда қолаётган сифатларни  шакллантиришга мақсадли таъсир кўрсатиш учун  ҳаракат суръати ва реакция тезкорлигини оширишга мўлжалланган машқларни қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ПЗ-20170930223–рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 12 октябрдаги 01/11-02/02-1469-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар жисмоний сифатларининг 15,8 % га ўсишига эришилган;
ўрта мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасига таъсир этиш хусусиятларидан келиб чиқиб кузатилаётган гиподинамияни олдини олишга қаратилган кичик ҳажмли машқларнинг юклама шиддатларидаги берилган вақтни қисқартириб аэроб шароит учун уч босқичли “поғонама-поғона” методини қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” (2015-2018 йй,) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 12 октябрдаги 01/11-02/02-1469-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 17,1 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish