Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Тоштемир Боймуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корпоратив бошқарувнинг тижорат банклари инвестицион жозибадорлигига таъсирини ошириш», 08.00.13 — «Менежмент» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1833.
Илмий раҳбар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.I.23.01. 
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Набиев Элшод Ғаниевичлар, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида мавжуд тижoрaт бaнклaридa кoрпoрaтив бoшқaрув тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк тизимининг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, давлат улушига эга бўлган банкларни трансформация қилишда банк Кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар салмоғини 30-60 фоизга етказиш орқали унинг мустақиллигини таъминлаш таклифи асосланган;
банклар фаолияти самарадорлигини оширишда банклар Кузатув кенгаши аъзолари таркибида давлат хизматчилари сонини камайтириш орқали банклар фаолиятига давлат органлари таъсирини меъёрлаштириш таклифи берилган;
йирик банкларда корпоратив муносабатлар учун масъул таркибий бўлинма ва штат бирлигини ташкил этиш орқали инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,  банкнинг инвестицион жозибадорлиги ошириш ҳамда банклардаги хусусийлаштириш жараёнини соддалаштириш таклифи асосланган;
тижорат банклари Кузатув кенгашлари қошида рискларни бошқариш бўйича махсус қўмита ташкил этиш ва комплаенс назоратини ривожлантириш орқали банк рискларини мониторинг қилиш ва мансабдор шахслар томонидан фирибгарлик рискининг олдини олишни такомиллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк тизимининг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, давлат улушига эга бўлган банкларни трансформация қилишда банк Кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар салмоғини 30-60 фоизга етказиш орқали унинг  мустақиллигини таъминлаш таклифи Халқ банки томонидан корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш амалиётига жорий этилган (Халқ банкининг 2021 йил 2 августдаги 10-23/3404-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг банк амалиётига жорий этилиши натижасида 2 та чет эллик мутахассис кенгаш аъзолигига қабул қилиниб, фаолият самарадорлиги кўрсаткичи (CIR) 2019 йилга (67,5%) нисбатан яхшиланиб, 2020 йил 49,3% ни; активлар рентабеллиги (ROA) 2019 йилга (0,8%) нисбатан ошиб, 2020 йил 2,1% ни; капитал рентабеллиги (ROE) 2019 йилга (3,4%) нисбатан ошиб, 2020 йилда 10,2% ни ташкил этган;
банклар фаолияти самарадорлигини оширишда банклар Кузатув кенгаши аъзолари таркибида давлат хизматчилари сонини камайтириш орқали банклар фаолиятига давлат органлари таъсирини меъёрлаштириш таклифи Халқ банки корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш амалиётига жорий этилган (Халқ банкининг 2021 йил 2 августдаги 10-23/3404-сон маълумотномаси). Ушбу илмий асосланган таклифнинг банк амалиётига қабул қилиниши натижасида банк кенгаш таркибида давлат хизматчилари сонини 2 тага камайтиришга эришилган; 
йирик банкларда корпоратив муносабатлар учун масъул таркибий бўлинма ва штат бирлигини ташкил этиш орқали инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,  банкнинг инвестицион жозибадорлиги ошириш ҳамда банклардаги хусусийлаштириш жараёнини соддалаштириш таклифи Халқ банки корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш амалиётига жорий этилган (Халқ банкининг 2021 йил 2 августдаги 10-23/3404-сон маълумотномаси). Ушбу илмий асосланган таклифнинг банк амалиётига қабул қилиниши натижасида Бош офисда корпоратив бошқарув хизмати ташкил этилган, корпоратив маслаҳатчи штат бирлиги киритилиб, лавозим мажбурияти белгиланган бўлиб, мустақил ташкилот томонидан банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаси 2019 йилга (651 балл) нисбатан ошиб, 2020 йилда 738 баллни ташкил этган;   
тижорат банклари Кузатув кенгашлари қошида рискларни бошқариш бўйича махсус қўмита ташкил этиш ва комплаенс назоратини ривожлантириш орқали банк рискларини мониторинг қилиш ва мансабдор шахслар томонидан фирибгарлик рискининг олдини олишни такомиллаштириш таклифи Халқ банки корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш амалиётига жорий этилган (Халқ банкининг 2021 йил 2 августдаги 10-23/3404-сон маълумотномаси). Ушбу илмий асосланган таклифнинг банк амалиётига қабул қилиниши натижасида Кузатув кенгаши қошида «Рискларни бошқариш ҳамда йирик ва манфаатли битимлар қўмитаси» ташкил этилиб, юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши 2019 йилга (0%) нисбатан ошиб, 2020 йил 10,6% ни; ликвидликни қоплаш меъёри коэффициенти 2019 йилга нисбатан (264,2%) ошиб, 2020 йилда 280,1% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish