Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапарниязов Рустем Шаниязовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони ҳақида


I. Умумий қоидалар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Фитоморфик образларнинг генезиси ва бадиий талқини (ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклорлари материаллари асосида), 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1690.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Керуенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палымбетов Камал Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жўраева Мунис Юнусовна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиётга молик
II. Taдқиқотнинг мақсади жаҳон ва туркий халқлар фольклорида анъанавий қўлланилиб келаётган фитоморфик образларнинг тарихий асосларини аниқлаш, фитоморфик образлар билан алоқадор қадимий эътиқодий ишончлар, мифологик тасаввурлар, маросим айтимларининг фитоморфик образлар генезисиини ойдинлаштиришда тутган ўрнини белгилаш, уларнинг бадиий тафаккур тараққиётига таъсирини ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклори материалларининг қиёси асосида очиб беришдан иборат.
III. Taдқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклорида фитонимлар билан боғлиқ қадимий эътиқодий ишонч ва халқ қарашлар орқали уларнинг халқ оғзаки ижодидаги поэтик трансформацияси аниқланиб, дунё ва туркий фольклор материаллари орқали қадимги аждодларимизнинг мифологик тасаввурлари, археологик топилмаларда ўсимлик культига боғлиқ рамзий белгиларнинг фольклор материаллари асосида фитоморфик культнинг генезиси ва типологияси ойдинлаштирилган; 
ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклори эпик жанрлари структурасида фитоморфик культ билан алоқадор сюжет ва мотивларнинг қўлланилишини таққослаш асосида ўсимлик билан боғлиқ образларнинг фольклор асарларидаги бадиий-композицион хизматлари аниқланган; 
ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклорида фитоморфик культга алоқадор мифопоэтик коднинг фольклор асарларида бадиий образ-рамзий тимсолга айланиши мезонлари очиб берилган;
халқ қўшиқлари, мақоллар, урф-одат ва маросимларида анъанавий қўлланиб келаётган ўсимлик билан боғлиқ мифологик тасаввурлар рудиментларини қиёслаш  натижасида ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклоридаги фитоморфик образларнинг бадиий хусусиятлари ойдинлаштирилган.
IV. Taдқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фитоморфик образларнинг генезиси ва бадиий талқини (ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклорлари материаллари асосида) орқали олинган натижалар асосида:
ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклорида фитонимлар билан боғлиқ қадимий эътиқодий ишонч ва халқ қарашлар орқали уларнинг халқ оғзаки ижодидаги поэтик трансформацияси аниқланиб, дунё ва туркий фольклор материаллари орқали қадимги аждодларимизнинг мифологик тасаввурлари, археологик топилмаларда ўсимлик культига боғлиқ рамзий белгиларнинг фольклор материаллари асосида фитоморфик культнинг генезиси ва типологияси, фольклор асарларида ўсимлик культи билан боғлиқ фитоморфик образлар ва мотивлар кенг қўлланилгани, уларнинг бадиий  асарда тимсолий семантикаси ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклори материалларининг қиёслаш орқали фитоморфик образларнинг бадиий хусусиятлари фактик материаллар ва илмий хулосаларидан ЎзР ФА Қарақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илимий-тадқиқот институтининг ФА-Ф-1-005 сонли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш» (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекстон Республикаси Фанлар академияси Қарақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 12 сентябрдаги 328/1-сон маълумотномаси). Натижада, фитоморфик образларнинг фольклор асарларидаги бадииятига хос илмий назарий хусолар янги маълумотлар билан бойитилган;
фитоморфик образларнинг генезиси ва поэтик моҳияти ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклори материаллари қиёсий орқали ойдинлаштирилиб уларнинг мифологик асоси билан боғлиқ назарий хулосалардан  И.В. Савицкий номидаги амалий санъат музейининг фольклор бўлимига тегишли экспонат ва материалларнинг кўргазмасини ташкиллаштиришда ва уларни оғзаки изоҳлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 5-май 2-03/580-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг маросимлар, анъаналар ва урф – одатларида кенг қўлланилаётган дарахт образининг функционал моҳияти, қадимги туркийларнинг мифологик қарашлари, археологик топилмаларда ўсимлик культига боғлиқ тимсолларнинг фольклор материаллари билан қиёсий ўрганиш натижасида дарахт культининг генезисига доир кўргазма ва экскурсия дарслари сифати яхшиланди, аждодларимизнинг илмий-фалсафий қарашлари борасидаги янги маълумотларни илмий назарий анжуманларда кенг жорийлаштиришга эришилган;
ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклорида фитоморфик культга алоқадор мифопоэтик коднинг фольклор асарларида бадиий образ-рамзий тимсолга айланиши, халқ қўшиқлари, мақоллар, урф-одат ва маросимларда қўлланилган ўсимлик билан боғлиқ фитонимик образларнинг қиёсий –типологик тадқиқи натижасида ўзбек, қорақалпоқ ва инглиз фольклорида ўсимликлар ва дарахтларни муқаддас ҳисоблаш тўғрисидаги материаллардан Қарақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясиниинг «Өзбекстан улыўма үйимиз!», «Әдебият ҳәм дәўир» сингари кўрсатувларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022 йил 26 апрелдаги 05-22/231-сон маълумотномаси). Натижада аждодларимизнинг дарахтларга сиғиниши сингари тушунчаларнинг архитипик хусусиятлари борасидаги мифопоэтик акс этган эпик асарларнинг кенг тарқалиши пировардида миллий қадриятларни асраш, ёшларда халқ анъаналарига муҳаббатни шакллантириш, уларни ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш руҳида камол топтириш, фольклор асарларининг маънавий тарбиялаши борасидаги илмий назарий хулосалар кенг жорийлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish