Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Улуғбек Сайфуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Теодор Драйзер ва Абдулла Қодирий ижодида натурализм хусусиятлари», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil71.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шухрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Муҳайё Ҳасановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади америка ёзувчиси Теодор Драйзер ва ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг ижодида натурализм хусусиятларини, улар замиридаги муштарак ва ўзига хос жиҳатларни, буларга сабаб бўлган омилларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ асрдаги жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари, анъаналари ва уларнинг ривожланиши Теодор Драйзер ҳамда Абдулла Қодирий ижодида натурализм хусусиятлари, унинг бадиий концепцияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, муаллиф эстетик стратегияси, тафаккури, лисоний элементларнинг конструктив функциялари орқали намоён бўлганлиги асосланган;   
Теодор Драйзер ва Абдулла Қодирий ижодида ёзувчилар яшаган жамиятдаги даҳшатли воқеалар, ноҳақликлар, уларнинг инсон онгига, табиатига, ҳатти-ҳаракатига таъсири, золим жамиятдан қочиш, муаммони мантиқий ҳал этишда тушкунлик, муаммони четлаб ўтиш каби мотивларни воқелантиришдаги муаллиф тафаккури, қаҳрамоннинг шахсий муаммолари, маънавий ва психологик изланишлари етакчи ўрин эгаллаши исботланган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” асарларидаги бадиий-тарихий, ғоявий-ижтимоий шартланганлик, оила муҳити ва ўша даврдаги ўзгаришлардаги устиворлик ва асосий қаҳрамонлар табиати ўзаро чоғиштирилиб, Отабек, Кумуш ва Зайнаб образларининг натуралистик образлар эканлиги, Раъно ва Анвар образларида эса мазкур калоритнинг мавжуд эмаслиги далилланган;
ҳар иккала адиб асарларида натурализмнинг муштарак ва фарқли жиҳатларига сабаб бўлган  макон, замон, ижтимоий  муҳит таъсири бадиий акс эттирилишида муаллиф тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поэтик хусусиятларининг муштарак ва ўзига хос жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Теодор Драйзер ва Абдулла Қодирий ижодида натурализм хусусиятларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
ХХ асрдаги жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари, анъаналари ва уларнинг ривожланиши Теодор Драйзер ҳамда Абдулла Қодирий ижодида натурализм хусусиятлари, унинг бадиий концепцияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, муаллиф эстетик стратегияси, тафаккури, лисоний элементларнинг конструктив функцияларига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 31 мартдаги 701/69-сон маълумотномаси). Натижада танланган асарлар доирасидаги таҳлиллар асосида ижтимоий муҳитнинг персонажлар табиати шаклланишига салмоқли таъсир кўрсатишига оид хулосалар лойиҳа доирасида лисоний маданиятни шакллантириш методлари самарадорлигини оширишда, мавжуд дастурлар ва қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилиши аниқланган;
ҳар иккала адиб асарларида натурализмининг муштарак ва фарқли жиҳатларига сабаб бўлган  макон, замон, ижтимоий  муҳит таъсири бадиий акс эттирилишига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2018-2020 йилларда бажарилган “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги амалий мақсадли лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 16 ноябрдаги 04/1-2202-сон маълумотномаси). Натижада муаллиф тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поэтик хусусиятларининг муштарак ва ўзига хос жиҳатлари аниқлик киритилган; 
ҳар иккала муаллиф ижодида ўзи яшаган жамиятдаги даҳшатли воқеалар, ноҳақликлар, уларнинг инсон онгига, табиатига, ҳатти-ҳаракатига таъсири, золим жамиятдан қочиш, муаммони мантиқий ҳал этишда тушкунлик, муаммони четлаб ўтиш каби мотивларни воқелантиришда муаллиф тафаккури, қаҳрамоннинг шахсий муаммолари, маънавий ва психологик изланишларига доир илмий натижалардан Бухоро давлат университетида 2014-2015 йилларда бажарилган АҚШнинг SUZ800-14-GR064 рақамли “Инглиз ва Америка адабиётидан ўзбек тилига шеърий таржима ва қиёсий шеършунослик муаммолари” (“The problems of poetic translation from American and English literature into Uzbek and comparative versification”) мавзусидаги хорижий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 20 сентябрдаги 05-01-1339 - сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида таҳсил олувчи талабаларга умуммиллий ва замонавий қарашларни шаклантиришда бадиий асарларнинг ўрни тўғрисидаги хулосаларни етказиш орқали лойиҳа иштирокчиларининг инглиз ва Америка адабиётига қизиқишларининг ортишига ва лойиҳа мазмунининг бойишига эришилган;
Теодор Драйзер ва Абдулла Қодирий ижодидаги натурализм хусусиятлари, қаҳрамонлар табиатидаги  иродасизлик, жамиятнинг ва асосан моддий бойликнинг салбий таъсири каби масалаларнинг ифода этилиши билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом, Бухоро», «Everyday English», «Илм Дунёси» каби туркум кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 18 августдаги 1/197-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, уларнинг ҳозирги кунда натурализмнинг Америка ва ўзбек адабиётидаги бадиий талқинига хос хусусиятлар ҳақидаги илмий тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish