Sayt test rejimida ishlamoqda

Остонов Жасур Шопиржоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда копинг хулқ-атвор омиллари шаклланишининг ижтимоий психологик механизмлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/P254.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD 03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Мухторов Эркин Мустафоевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирлик давридаги копинг хулқ-атвор омиллари шаклланишининг ижтимоий психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
ўсмирларда адаптив копинг хулқни шаклланишида қиз болаларда эмоционал мослашув, ўғил болаларда когнитив-копинг стратегияларини устиворлиги туфайли гендер тафовутларни мавжудлиги далилланган;
ўсмирларнинг копинг хулқ-атворини шаклланишида интроверт ҳамда нейротизм типларининг стрессга бақарорлигини пастлиги, экстровертларда эса аксинча ҳиссий турғунликнинг дифференциал ривожланиши туфайли эмоционал психологик хусусиятлар етакчи омил эканлиги далилланган;
ўсмирларда копинг хулқ-атвор шаклланишида қиз болаларда эмоцияга йўналган копинг, ўзини четга олиш шкаласи ичидан ижтимоий чалғиш, ўғил болаларда ўзини четга олиш шкаласи ичидан бош тортиш, чалғиш субшкаласи, ўзини четга олиш шкаласи ичидан ижтимоий чалғиш стратегияларини юқорилилиги туфайли дифференциал фарқлар мавжудлиги асосланган;
ўсмирлик даврида копинг хулқни коррекциялашда стрессга барқарорликни ижтимоий ва эмоционал интеллект билан уйғун ривожлантириш муҳимлигига кўра эго компетентликни шакллантириш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўсмирларда копинг хулқ-атвор омиллари шаклланишининг ижтимоий психологик механизмлари ўрганиш асосида:
ўсмирларда адаптив копинг хулқни шаклланишида қиз болаларда эмоционал мослашув, ўғил болаларда когнитив-копинг стратегияларини устиворлиги туфайли гендер тафовутларни мавжудлиги далилланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги 18-a-сонли буйруғига биноан «Ривожланиш психологияси» модулига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-18-a-сон маълумотномаси). Натижада тренерлар учун ўсмирларда копинг хулқ-атвор омиллари шаклланишининг ижтимоий-психологик механизмларини ўрганиш бўйича доимий тренинг дастури яратилган;
 ўсмирларнинг копинг хулқ-атворини шаклланишида интроверт ҳамда нейротизм типларининг стрессга бақарорлигини пастлиги, экстровертларда эса аксинча ҳиссий турғунликнинг дифференциал ривожланиши туфайли эмоционал психологик хусусиятлар етакчи омил эканлиги далилланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги 18-a-сонли буйруғига биноан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-18-a-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларнинг копинг хулқ-атворини шакллантиришнинг хиссий-когнитив компонентларини дииагностика қилишнинг услубий таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
ўсмирларда копинг хулқ-атвор шаклланишида қиз болаларда эмоцияга йўналган копинг, ўзини четга олиш шкаласи ичидан ижтимоий чалғиш, ўғил болаларда ўзини четга олиш шкаласи ичидан бош тортиш, чалғиш субшкаласи, ўзини четга олиш шкаласи ичидан ижтимоий чалғиш стратегияларини юқорилилиги туфайли дифференциал фарқлар мавжудлиги асосланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги 18-a-сонли буйруғига биноан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-18-a-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда копинг хулқ-атвор омилларини ўрганишнинг методик асосларини такомиллаштириш модели яратилган;
ўсмирлик даврида копинг хулқни коррекциялашда стрессга барқарорликни ижтимоий ва эмоционал интеллект билан уйғун ривожлантириш муҳимлигига кўра эго компетентликни шакллантириш заруратига оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги 18-a-сонли буйруғига биноан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-18-a-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда копинг хулқ-атвор омиллари шаклланишида салбий муносабатлардан сақланиш, эмоционал ҳолатларда ёрдам беришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish