Sayt test rejimida ishlamoqda

Останов Шухрат Шарифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Арт-терапия воситалари орқали талаба-ёшлар креативлигини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/P226.
Илмий раҳбар: Собирова Дилафрўз Абдурозиқовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06. 
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Мақсадова Меҳринисо Сайхоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда арт-терапия воситалари орқали креативлик хусусиятларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
арт-терапевтик усуллар таъсирида талабалар креативлигини шаклланиши фикрлашнинг равонлиги, тасаввур даражаси, қизиқувчанлик хусусиятларини праксис ҳисларга устуворлик бериш асосида ривожланганлигига кўра ёшга оид дифференциал фарқларга боғлиқ эканлиги исботланган;
талабаларда креативлик хусусиятларини даражавий ифодаланиши рамзий ва мажозий фикрлашнинг конвергент тафаккур таъсирида семантик қобилиятга интегратив ривожланиши туфайли когнитив-интеллектуал компетентликни шакллантирувчи муҳим индивидуал омил эканлиги далилланган;
талаба-ёшларда дивергент тафаккурни намоён бўлишига индивидуал-рефлексив омилларнинг бевосита таъсири ностандарт вазиятда ечим топиш қобилиятига ҳиссий сезгирликни сингдириш орқали ижобий ўзгариши туфайли семантик ва спонтон мослашувчанликни ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асосланган;
талаба-ёшларнинг фикрлаш жараёнига креативлик омилларини таъсири натижасида индивидуал-креатив хусусиятлардан тавакалчиликка мойилик, қизиқувчанликнинг проектив тафаккурга интеграциясини арт техникалар орқали таъминланиши туфайли ижодий тасаввурларни дифференциал  ривожланиши далилланган. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Арт-терапия воситалари орқали талаба-ёшлар креативлигини ривожлантириш бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
арт-терапевтик усуллар таъсирида талабалар креативлигини шаклланиши фикрлашнинг равонлиги, тасаввур даражаси, қизиқувчанлик хусусиятларини праксис ҳисларга устуворлик бериш асосида ривожланганлигига  кўра ёшга оид дифференциал фарқларга боғлиқ эканлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 августдаги 8-сонли буйруғига биноан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги 8-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосаларнинг ўқув жараёнига жорий қилиниши натижасида талабалардаги креативлик мезонларини такомиллаштирилган;
талабаларда креативлик хусусиятларини даражавий ифодаланиши рамзий ва мажозий фикрлашнинг конвергент тафаккур таъсирида  семантик қобилиятга интегратив ривожланиши туфайли когнитив-интеллектуал компетентликни шакллантирувчи мухим индивидуал омил эканлиги далилланганлигига оида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғига асосан 5210203 – Психология (амалий психологияси) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган «Умумий психодиагностика» номли ўқув қўлланмаси мавзулари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи). Натижада талаба-ёшларда креативлик мезонларини ривожлантириш орқали улардаги ижодий вазифаларни бажариш, муқобил ечимларни излаш каби сифатлари такомиллаштирилган;
талаба-ёшларда дивергент тафаккурни намоён бўлишига индивидуал-рефлексив омилларнинг бевосита таъсири ностандарт вазиятда ечим топиш қобилиятига ҳиссий сезгирликни сингдириш орқали ижобий ўзгариши туфайли семантик ва спонтон мослашувчанликни ривожланишига тўғри пропорционал эканлиги асосланганлигига оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғига асосан 5210203 – Психология (амалий психологияси) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган «Умумий психодиагностика» номли ўқув қўлланмаси мавзулари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи). Натижада арт-терапия методлари орқали талаба-ёшлардаги креативлик мезонларини ривожлантиришга оид илмий-методик таъминотини бойитишга эришилган;
талаба-ёшларнинг фикрлаш жараёнига креативлик омилларини таъсири талаба-ёшларнинг фикрлаш жараёнига креативлик омилларини таъсири натижасида индивидуал-креатив хусусиятлардан тавакалчиликка мойилик, қизиқувчанликнинг проектив тафаккурга интеграциясини арт техникалар орқали таъминланиши туфайли ижодий тасаввурларни дифференциал ривожланишини далиллашга доир тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 августдаги 8-сонли буйруғига биноан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети  Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёни давомида талаба-ёшлар мослашувчанлиги, ўзига ҳослиги, фикрлашнинг равонлиги каби қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish