Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирадилов Батир Махкамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўйин амплуасини ҳисобга олган ҳолда малакали баскетболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1464.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанова Мехри Азизбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўйин амплуасини ҳисобга олган ҳолда малакали баскетболчиларда техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ўйин амплуасидаги малакали баскетболчиларнинг жисмоний сифатларини такомиллаштиришда мусобақа давридаги яқинлаштирувчи микроциклларига ўйинчиларнинг аэроб-анаэроб имкониятларини оширишга қаратилган “кондицион” машқларни киритиш орқали организм тизимларини юқори ўйин шиддатига мослаштириш асосида техник-тактик ҳаракатлар сифатини ошириш имконияти оптималлаштирилган;
стенограмма усули ва “FIBA LiveStats” статистик компьютер дастурида иш қобилиятининг пасайиши ҳамда рақиб қаршилигини аниқлашда малакали баскетболчиларнинг ўйин амплуа хусусиятлари бўйича чидамкорлигини оширишга қаратилган ҳамда мусобақа талабларига муносиблаштирувчи техник-тактик ҳаракатлар “Блок тизими”ни ишлаб чиқиш эвазига ўйиндаги натижадорликни ошириш имконияти кенгайтирилган;
ҳужум зонасини (баскетбол майдонининг ярими) тўққизта шартли зонага бўлиш асосида жамоанинг ҳар бир ўйинчиси учун “индивидуал тўп ташлаш харитаси”ни ишлаб чиқиш дастури орқали ўйин давомида турли амплуадаги малакали баскетболчиларнинг ҳар хил масофалардан тўпни саватга ташлашда “энг қулай позициясига” (қулай зона (нуқта)) олиб чиқиш имконияти кенгайтирилган;
турли ўйин амплуасидаги малакали баскетболчиларнинг мусобақа талаблари (юқори шиддат ва ўйин вазиятларини тез кечиши) асосида моделлаштирилган муаммоли вазиятли-тактик “тенгсизлик вазифаларни” машғулот жараёнига киритиш ҳисобига техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўйин амплуасини ҳисобга олган ҳолда малакали баскетболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини оширишга методикасини ишлаб чиқиш доирасида  ўтказилган тажрибалар асосида:
турли ўйин амплуасидаги малакали баскетболчиларнинг жисмоний сифатларини такомиллаштиришда ўйинчиларнинг аэроб-анаэроб имкониятларини оширишга қаратилган “кондицион” машқлардан фойдаланиш бўйича таклифлар “Баскетбол назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғи, 110-178-рақамли гувоҳномаси). Натижада, “ЎР МВСМ” клуб жамоаси баскетболчиларида кислородни максимал истеъмол қилиш қиймати (КМИҚ): “химоячилар”да - 8,51% га, “ҳужумчиларда” - 6,12% га, “марказий” ўйинчиларда - 6,00% га; ЮҚЧ 170 зарба/дақ. ишчанлик қобиляти қуввати (PWC170 синови): “химоячилар”да - 7,58% га, “ҳужумчилар”да - 6,06% га, “марказий” ўйинчиларда  - 6,17% га; Гарвард степ-тести индекси (ГСТИ): “химоячилар”да - 18,34% га, “ҳужумчилар”да - 21,76% га, “марказий ўйинчилар”да - 20,17% га яхшиланган;
турли амплудаги малакали баскетболчиларнинг ўйин чидамкорлигини оширишга қаратилган техник-тактик тайёргарлик “Блок тизими”ни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика олий спорт маҳорати мактабида таҳсил оладиган Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг асосий ва заҳира таркибидаги малакали баскетболчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигини 2021 йил 16 ноябрдаги 04-1702/10579-сон далолатномаси). Натижада, спорт ўйинлари бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг асосий ва заҳира таркибидаги малакали баскетболчиларнинг мусобақадаги натижадорлиги 5,78% дан 30,5% гача ошган;
баскетбол майдонини тўққизта зонага бўлиш асосида жамоанинг ҳар бир ўйинчиси учун “индивидуал тўп ташлаш харитаси” ишлаб чиқилиб, қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган олимпия заҳиралари колледжида таҳсил оладиган баскетболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигини 2021 йил 16 ноябрдаги 04-1702/10579-сон далолатномаси). Натижада, Наманган олимпия заҳиралари колледжида таҳсил оладиган турли ўйин амплуасига мансуб баскетболчиларда ўйин ҳаратлари самарадорлиги “химоячилар”да-8,5%га, “ҳужумчилар”да-12,7%га, “марказий ўйинчилар”да-10,4%га ошган;
мусобақа талаблари асосида моделлаштирилган муаммоли вазиятли-тактик “тенгсизлик” вазифаларни амалга ошириш методикаси бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клуби ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигини 2021 йил 16 ноябрдаги 04-1702/10579-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа фаолияти кўрсаткичларига кўра техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги “химоячилар”да - 38,48%га, “ҳужумчилар”да - 33,70%га, “марказий  ўйинчилар”да - 32,09%га ошган ва 2018, 2019 йилларда жамоа Ўзбекистон Республикаси эркаклар ўртасида олий лига Чемпионат ва Кубогида - 1чи ўрин, “Нооруз-2019” ва “Central Asia Summer Cup-2019” ҳалқаро турнирларда (Бишкек шаҳри, Қирғизистон) - 1чи ўринни эгаллаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish