Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамадтоирова Адиба Ботир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ҳозирги хитой тилидаги қиёслаш конструкцияларида даражаланиш”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1290.
Илмий раҳбар: Насирова Саодат Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.2019.Fil/Таr.21.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлар доктори, профессор; Кебайтули Гулибанум, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги хитой тилидаги қиёслаш конструкцияларида даражаланиш ҳодисасининг намоён бўлишини структур, функционал ва семантик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хитой тилидаги қиёслаш конструкцияларида даражаланиш ҳодисаси ифода мазмунидан келиб чиқиб структур, семантик ҳамда функционал ёндашувлар асосида қиёслаш ва ўхшатиш конструкцияларини фарқлашга доир синтактик ва семантик кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
хитой тилида қиёслаш мазмунли гапларнинг белги, хусусият, жараён, ҳаракат ёки ҳолатни ифодалашига кўра даражаланишнинг узлуксиз вақт давомидаги ва жараён вақтидаги конструкцияларда намоён бўлиши исботланган;
хитой тилидаги қиёслаш конструкцияларида даражаланиш ҳодисаси моҳиятига кўра, климакс高潮 gāocháo, антиклимакс 反高潮 fǎn gāocháo; ифода усулига кўра, мантиқий 合逻辑的 luójí de, миқдорий 数量的 shùliàng de, эмоционал感情的 gǎnqíng de; баҳолаш нуқтаи назаридан, объектив 客观的 kèguān de, субъектив主观的 zhǔguān de тарзда акс этиши далилланган;
грамматикага оид асл манбаларда қайд этилган 16 та конструкциядан ташқари хитой тилида яна 2 та: (越yuè (是shì) …越发 yuèfā …) ҳамда (愈yù…愈yù...) қиёслаш конструкцияси ҳам мавжуд эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой тилидаги қиёслаш конструкцияларида даражаланиш ҳодисасининг ифодаланишини ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
хитой тилидаги қиёслаш конструкцияларида даражаланиш ҳодисаси намоён бўлишининг структур, функционал ва семантик жиҳатлари билан боғлиқ фикр-мулоҳаза, хулосалардан “Филология ва тилларни ўқитиш (хитой тили)”, “Таржима назарияси ва амалиёти (хитой тили) таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун тайёрланган “Хитой тили” (бошланғич курс II жилд) дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356-093-рақамли гувоҳнома). Илмий натижалар татбиқи дарсликни хитой тили семантикаси ва грамматикасига доир янги муҳим илмий маълумотлар билан бойишини таъминлаган;
грамматикага оид асл манбаларда қайд этилган 16 та конструкциядан ташқари хитой тилида яна 2 та: (越yuè (是shì) …越发 yuèfā …) ҳамда (愈yù…愈yù...) қиёслаш конструкцияси ҳам мавжуд эканлиги ҳақидаги таҳлилий фикр ва назарий хулосалардан Ўзбек-Хитой Конфуций институтининг илмий йўналишларида, хитой тили дарслари жараёнларида кенг фойдаланилган (Ўзбек-Хитой Конфуций институтининг 2021 йил 10 январдаги 3-сон маълумотномаси). Олинган натижалар хитой тилида қиёслаш мазмунидаги конструкцияларни тўғри таржима қилиш орқали ушбу конструкциялардан фойдаланиш усулларини ўқувчиларга осон етказиш, қолаверса, хитой тилида қиёслаш конструкцияларини ясалиш йўлларини тушунтиришда хизмат қилган;
хитой тилидаги қиёслаш мазмунли гапларда даражаланишнинг узлуксиз вақт давомидаги ва жараён вақтидаги конструкцияларда намоён бўлиши ҳақидаги таҳлилий фикр ва назарий хулосалардан «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Миллат ва маънавият” эшиттириши сценарийларини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил 9 апрелдаги 01-40-21-сон маълумотномаси). Олинган натижалар татбиқи кўрсатув ва эшиттиришнинг илмий далилларга бой ва оммабоп бўлишини таъминлаган. Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материаллар мазмуни янада мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish