Sayt test rejimida ishlamoqda

Маллаева Озода Махрамовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш механизмларини индивидуал ёндашув асосида такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped2048.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маматкулов Давлатжон Махаматжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Нурмонов Абдуназар Тошбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Аҳмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш механизмларини индивидуал ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг индивидуал касбий ривожланиш траекториясини лойиҳалаш механизми  касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни аниқлаштириш ҳамда иш тажрибаси, касбий ўз-ўзини ривожлантиришга бўлган мотивлар, касбий фаолиятдаги қийинчиликлар ва компетенциявий бўшлиқлар каби функционал омилларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг малака ошириш мазмуни индивидуал касбий ривожланиш траекторияси учун зарур бўладиган ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда компетентликнинг таянч, касбий-бошқарув, ижтимоий-маданий компонентлари объектив ҳолатини ривожлантиришга йўналтирувчи таълим ресурслари асосида ишлаб чиқилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш механизми мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг ўқитиш шакллари ва модулларини касбий эҳтиёжларига қараб танлаш ва ўз-ўзини баҳолаш имкониятини яратиш орқали такомиллаштирилган;
малака ошириш йўналишлари, мазмуни ва индивидуал дастури узлуксиз касбий ривожлантириш механизмининг мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг компетентлилик даражасидан келиб чиқиб шакллантириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг индивидуал таълим траекторияси асосида малакасини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактаб инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш механизми индивидуал таълим траекториясини шакллантиришда субъектлар фаолиятини тизимлаштириш ва таълим ресурсларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир илмий таклифларидан Халқ таълими вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги “Халқ таълими ходимларини касбий ривожлантиришнинг замонавий турлари ва шаклларини кенг жорий этиш тўғрисида”ги 118-сонли буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 02.02/3-915-сон маълумотномаси). Натижада, индивидуалликка асосланган малака ошириш таълим жараёнида субъектлар вазифалари аниқлаштирилган;
мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш механизмини коммуникатив, ўзини-ўзи ривожлантириш ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш ва эксперт баҳолаш орқали такомиллаштиришга доир илмий таклифлар Халқ таълими вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги “Халқ таълими ходимларини касбий ривожлантиришнинг замонавий турлари ва шаклларини кенг жорий этиш тўғрисида”ги 118-сонли буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 02.02/3-915-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг индивидуал таълим траекториясини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш механизми мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг ўқитиш шакллари ва модулларини касбий эҳтиёжларига қараб танлаш ва ўз-ўзини баҳолаш имкониятини яратиш ҳамда малака ошириш йўналишлари, мазмуни ва индивидуал дастури узлуксиз касбий ривожлантириш механизмининг мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг компетентлилик даражасидан келиб чиқиб шакллантириш орқали такомиллаштирилганлигига доир илмий таклифлар Халқ таълими вазирининг 2021 йил 19 апрелдаги “Халқ таълими ходимларини касбий ривожлантиришнинг замонавий турлари ва шаклларини кенг жорий этиш тўғрисида”ги 118-сонли буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 02.02/3-915-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб инглиз тили ўқитувчиларини узлуксиз касбий ривожлантириш индивидуал таълим траекторияси ишлаб чиқилган ҳолда масофадан онлайн шаклларда ўқитиш йўлга қўйилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish