Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахматов Амонкелди Ҳасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро адабий муҳити тарихи (ХХ аср)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Tar599.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
 Илмий раҳбар:  Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хаитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор;  Тайронов Ёқубжон Рапиқович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср Бухоро адабий муҳити тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср бошларида Бухоро адабий ҳаракатчилигида сарой адабий муҳити, маърифатпарварлик сингари оқим ва йўналишлар юзага келишининг тарихий омиллари, адиблар ижодида узоқ давом этган турғунликдан қутулиш мафкураси мавжудлиги сабабли миллий озодлик ва ўзликни англаш тенденциялари етакчилик қилганлиги аниқланган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро бўлимининг 1934 йилда тузилганлиги, II жаҳон уруши туфайли фаолиятининг тўхтаб қолганлиги, 1955 йил 1 октябрда 293-сонли фармойиш асосида қайта ташкил этилганлиги ва унинг таркибий тузилмаси, молиявий ҳолати, адабий алоқалари ҳамда фаолияти асосланган;
Бухоро адабий муҳити вакилларининг турли тилларда ижод қилганлиги, ўзбеклардан ташқари тожик, форс, рус, яҳудий сингари миллий таркибга эгалиги, республикадан адибларнинг ташрифлари адабий муҳитга, ёш ижодкорларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатганлиги далилланган;
мустақиллик арафасида ва дастлабки ўн йиллигида Бухородаги адабиёт намояндаларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, моддий-молиявий кўмак бериб борилгани уларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қилгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро адабий муҳити тарихи (ХХ аср) тадқиқи натижалари асосида:
ХХ аср бошларида Бухоро адабий ҳаракатчилигида сарой адабий муҳити, маърифатпарварлик сингари оқим ва йўналишлар юзага келишининг тарихий омиллари, адиблар ижодида узоқ давом этган турғунликдан қутулиш мафкураси мавжудлиги сабабли миллий озодлик ва ўзликни англаш тенденциялари етакчилик қилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан ҳамда мустақиллик арафасида ва дастлабки ўн йиллигида Бухородаги адабиёт намояндаларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, моддий-молиявий кўмак бериб борилгани уларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қилгани ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” ҳамда “Тақдимот” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 сентябрдаги 01-13-1542-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатувлар мазмунини бойитишда ва уларнинг оммабоплигини таъминлашда хизмат қилган;
1934 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро бўлимининг тузилиши, бироқ II жаҳон уруши туфайли тўхтаб қолиши, 1955 йил 1 октабрда 293-сонли фармойиш асосида қайта ташкил этилиши ва унинг таркибий тузилимаси, молиявий ҳолати, адабий алоқалари, бугунга қадар бўлган  фаолияти ҳамда Бухоро адабий муҳити вакилларининг турли тилларда ижод қилиш хусусияти, ўзбеклардан ташқари тожик, форс, рус, яҳудий сингари миллий таркибга эгалиги, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, Республикадан адибларнинг ташрифлари ва уларнинг адабий муҳитга, ёш ижодкорларнинг фаолиятига таъсири билан боғлиқ илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетида бажарилган 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдли монографиясини чоп этиш (7-жилд)” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг ХХ аср қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг 2022 йил 15 апрелдаги 04/1–691-сон маълумотномаси). Натижалар мазкур кўп жилдли монографиянинг еттинчи жилдида ХХ аср Бухоро адабий муҳити тарихи масалаларини атрофлича ёритишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish