Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламуратов Гулмурат Султамуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоғистоннинг кундалик ҳаёт тарзи тарихи (1941-1945 йиллар)”, 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD.Tar221.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Джумашев Аскар Мамбетович-тарих фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05.   
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Базарбаев Рахимназар Жуманазарович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Бекимбетов Бахадыр Мырзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади. 1941-1945 йиллардаги Қорақалпоғистондаги шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг кундалик ҳаёти тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
халқ хўжалигида кўпроқ аграр соҳани ривожлантиришга йўналтирилганлиги боис қишлоқ аҳолисининг мутлақ устунлиги билан ажралиб турадиган Қорақалпоғистон аҳолиси уруш йилларидаги оғир ижтимоий-маиший шароитига ҳарбий омиллар жиддий таъсир этганлиги боис одамларни ижтимоий муҳитида шароитларига мослашиш усуллари ўзгарганлиги аниқланган;
шаҳар шароитидаги ахборот соҳасидаги тўлиқлилик, ҳаққонийлик  мазмуни ва кундалик эшиттиришлар рукнларидаги ижтимоий-маиший жиҳатлар, меҳнат фаолиятини бошқариш ва назорат қилишнинг қатъий сиёсатини амалга ошириш жамият эътиборининг максимал даражада фронтга ёрдам беришга қаратилишида ҳал қилувчи рол ўйнаганлиги исботланган;
аҳолининг сафарбарлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга анъанавий алоқалар, қадриятлар ва муносабатлар таъсирида шаклланган барқарор ахборот баланси ижобий таъсир кўрсатганлиги далилланган; 
шаҳар аҳолисининг моддий-маиший шароитлари фақат энг зарурий эҳтиёжларни қондиришни таъминлаган бўлса, айни пайтда Қорақалпоғистон қишлоқ аҳолисига нисбатан улар овул ва қишлоқларнинг тўлиқ иқтисодий таназзулга учрашини акс эттириб, кундалик ҳаётнинг ахборот муҳити партия ва давлат тарғибот-ташвиқот машинасининг кучли таъсири остида шакллантирилганлиги исботланган.
Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистоннинг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги кундалик тарихини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар асосида:
халқ хўжалигида кўпроқ аграр соҳани ривожлантиришга йўналтирилганлиги боис қишлоқ аҳолисининг мутлақ устунлиги билан ажралиб турадиган Қорақалпоғистон аҳолиси уруш йилларидаги оғир ижтимоий-маиший шароитига ҳарбий омил таъсири жиддий сезилиб, одамларни ижтимоий муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига мослашиш усуллари ўзгаришига олиб келганлигига оид натижалардан  Қорақалпоғистон телерадиоканалининг «Фан ва таълим» ахборот-маърифий кўрсатуви сценарийсини тузишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2020 йил 19 октябрдаги 01-02/199-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Қорақалпоғистон халқининг иккинчи жаҳон уруши давридаги кундаликли ҳаёти ҳақидаги маълумотлари ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
шаҳар шароитидаги ахборот соҳаси мазмуни ва ижтимоий-маиший жиҳатлар, меҳнат фаолиятини бошқариш ва назорат қилишнинг қатъий сиёсатини амалга ошириш жамият эътиборининг максимал даражада фронтга ёрдам беришга қаратилишида ҳал қилувчи рол ўйнаганлигига оид натижалар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги мактаб таълим тизимига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 01-01/05-4888-сон маълумотномаси). Натижада халқ таълими тизимидаги «Қорақалпоғистон тарихи» фани мазмунини такомиллаштириш ва юқори самарадорликка эришишга имкон берган;
аҳолининг сафарбарлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга анъанавий алоқалар, қадриятлар ва муносабатлар таъсирида шаклланган барқарор хатти-ҳаракатлар моделлари тўплами катта таъсир кўрсатганлиги бўйича натижалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан мусиқа ва санъат мактаблари тизимига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 11 февралдаги 2-04/157-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши мусиқа ва санъат соҳасида таълим мазмунини ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш усуллари билан тўлдиришда муҳим аҳамият касб этган;
шаҳар аҳолисининг моддий-маиший шароитлари фақат энг кичик зарурий эҳтиёжларни қондиришни таъминлаган бўлса, айни пайтда Қорақалпоғистон қишлоқ аҳолисига нисбатан улар овул ва қишлоқларнинг тўлиқ иқтисодий таназзулга учрашини акс эттириб, шу билан бирга кундалик ҳаётнинг ахборот муҳити партия ва давлат ташвиқот машинасининг кучли таъсири остида шакллантирилганлигига оид натижалардан ЎзРФА ҚБ Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-176-06 “Қорақалпоғистонда демографик жараёнлар тарихи (XX асрнинг 30-40 йиллари)” (2006-2007 йй.) номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 19 сентябрдаги 170б/1-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Қорақалпоғистон халқининг иккинчи жаҳон уруши давридаги кундаликли ҳаёти ҳақидаги маълумотлари ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish