Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Муаззам Турдикул қизи 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг махсус асослари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu436. 
Илмий раҳбар: Ўразалиев Муроджон Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Рустам Аҳмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг махсус асосларини аниқлаш, уларни такомиллаштириш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари доирасини кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонунда белгиланган муддат ўтганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш муддатлари узоқ эканлиги, бу муддатлар қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мос эмаслиги жавобгарликдан озод қилишда белгиланган муддатларни қисқартириш лозимлиги асослантирилган;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этилганидан кейин йигирма беш йил ўтганидан кейин шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги асослантирилган;
Жиноят кодексининг 64-моддаси еттинчи қисмида муддат ўтганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш қандай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмаслиги масаласини аниқлаштириш кераклиги асослантирилган;
Жиноят кодексининг 10-моддасида жиноий жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини янги таҳририда бериш зарурати асослантирилган.
III.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Жавобгарликдан озод қилиш асослари масалаларини тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 64-моддаси а) банди “Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган кундан бошлаб – икки йил” деган таҳрирда ўзгартирилиши таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–485-сонли қонуни 1-моддасининг 1-бандини шакллантириш ҳамда такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 2 апрелдаги 31-сон далолатномаси). Мазкур таклиф жавобгарликка тортиш муддатининг ўтганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш муддатларини қисқартиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 64-моддасининг бешинчи қисми “Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас” деган таҳририда ўзгартирилиши таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–485-сонли қонуни 1-моддасининг 1-бандини шакллантириш ҳамда такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 2 апрелдаги 31-сон далолатномаси). Мазкур таклиф жавобгарликка тортиш муддатининг ўтганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилишда жавобгарликка тортилмаслик муддатини жиноятлар таснифига кўра ажратиш ва уни либераллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 64-моддаси еттинчи қисми “Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ушбу кодекснинг 150–157-моддаларида, 158-моддасининг биринчи қисмида, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 160, 161 ва 2442-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди” деган таҳрирда ўзгартирилиши таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–485-сонли қонуни 1-моддасининг 1-бандини шакллантириш ҳамда такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 2 апрелдаги 31-сон далолатномаси). Мазкур таклиф жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш аниқ жиноят турларига қўлланилмаслиги ва жавобгарликдан озод қилиш асосларини либераллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида белгиланган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини янги таҳрирда баён этиш, унда ушбу Кодексда белгиланган ҳолатларда шахс жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги ҳақида таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 2 мартдаги 27/271-21-сон далолатномаси). Натижада белгиланган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини янги таҳрирда баён этиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish