Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Бекзод Шерозовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда саноатлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши ва унинг оқибатлари (1925-1941 йй)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.1.PhD/Tar419. 
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Ўроқова Нигора Абдусаломовна, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда саноат соҳасининг 1925-1941 йилларидаги фаолиятини, тизимдаги ислоҳотлар жараёнини ҳамда кадрлар сиёсатини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда 1925-1941 йилларда саноат корхоналарининг Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳудудида жойлашуви ва улар сонининг аҳоли сони билан боғлиқ ҳолда аҳоли зич яшаган ҳудудларда фаолият юритганлиги, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм ҳудудларида саноат корхоналар сонининг кам ташкил қилинганлиги аниқланган; 
совет режимининг қатағонлари саноат соҳасини ҳам четлаб ўтмаганлиги, хусусан ўз республикасининг иқтисодиёти ҳамда саноатини юксалтириш учун ҳаракат қилган юзлаб ёш мутахассис кадрлар “чет эл жосуси”, “халқ душмани” қабилида қатағон қилинганлиги асосланган; 
Ўзбекистонда саноатлаштириш сиёсатини амалга ошириш жараёнида ҳудудда саноат маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлиги, мазкур жараённинг натижаси сифатида бугунги кундаги ҳудудлар саноати ривожланишининг монархия тизимининг асоратлари сифатида баҳоланганлиги, темир йўллар мавжуд бўлган ҳудудларда саноат корхоналарининг қурилганлиги далилланган;
саноат ишчилари таркибини шакллантириш, фабрика ва корхоналарни кадрлар билан таъминлаш, ўрта махсус ҳамда олий маълумотли муҳандис-техник кадрларни тайёрлашда саноатлаштиришнинг сунъий равишда жадаллаштирилганлиги, унинг оқибатлари сифатида Ўзбекистон ССРда саноат қурилишидаги зарур нисбатлар бузилганлиги, мутахассис кадрлар танқислиги, саноат соҳасида олий ўқув юртлари ва ишчиларнинг малака ошириш тизимининг яратилмаганлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда саноатлаштириш соҳаси тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда 1925-1941 йилларда саноат корхоналарининг Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳудудида жойлашуви ва улар сонининг аҳоли сони билан боғлиқ ҳолда аҳоли зич яшаган ҳудудларда фаолият юритганлиги, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм ҳудудларида саноат корхоналар сонининг кам ташкил қилинганлиги ҳамда совет режимининг қатағонлари саноат соҳасини ҳам четлаб ўтмаганлиги, хусусан ўз республикасининг иқтисодиёти ҳамда саноатини юксалтириш учун ҳаракат қилган юзлаб ёш мутахассис кадрлар “чет эл жосуси”, “халқ душмани” қабилида қатағон қилинганлиги ҳақидаги илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2022 йил 2 февралда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O‘zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат муассасасининг 2022 йил 8 февралдаги 06-31-311-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистон саноат соҳаси тарихини ўрганишда, кўрсатув мазмунини бойитишда ҳал қилувчи роль ўйнаган; 
Ўзбекистонда саноатлаштириш сиёсатини амалга ошириш жараёнида ҳудудда саноат маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлиги, мазкур жараённинг натижаси сифатида бугунги кундаги ҳудудлар саноати ривожланишининг монархия тизимининг асоратлари сифатида баҳоланганлиги, темир йўллар мавжуд бўлган ҳудудларда саноат корхоналарининг қурилганлиги ҳамда саноат ишчилари таркибини шакллантириш, фабрика ва корхоналарни кадрлар билан таъминлаш, ўрта махсус ҳамда олий маълумотли муҳандис-техник кадрларни тайёрлашда саноатлаштиришнинг сунъий равишда жадаллаштирилганлиги, унинг оқибатлари сифатида Ўзбекистон ССРда саноат қурилишидаги зарур нисбатлар бузилганлиги, мутахассис кадрлар танқислиги, саноат соҳасида олий ўқув юртлари ва ишчиларнинг малака ошириш тизимининг яратилмаганлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлганлиги асосланган хусусидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 25 февралдаги 03-18/102-сон маълумотномаси). Натижада индустриал-аграр мамлакат ҳисобланган Ўзбекистоннинг саноат тарихи ва унинг ривожланиш босқичлари хорижлик инвестор ҳамда туристлар учун қизиқарли, шунингдек, аҳамиятли бўлишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish