Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипов Жаҳонгир Гулмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда саноат миграцияси сиёсати: 1950-1980 йиллар (Бухоро вилояти мисолида)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2022.1.PhD/Tar1024.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Мўминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, доцент; Аминова Азиза Марксовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти мисолида 1950-1980 – йилларда саноат миграцияси жараёнларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
1950-1980 - йилларда Ўзбекистонда саноат миграциясининг омил ва сабаблари далилланиб, саноат шаҳарлари (Зарафшон, Газли, Навбаҳор, Қоровулбозор ва б.қ.)нинг вужудга келишига миграция жараёни таъсир кўрсатганлиги, кўчирилган аҳолининг оғир ва енгил саноатни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этганлиги аниқланган;
1950-1980 - йилларда фуқароларни иш билан таъминлаш муаммосини бартараф этиш учун уларнинг «Бухоронефтгаз» ва «Бухорогазпромстрой»га кўчириш жараёни амалга оширилганлиги, кўчирилган зоналарда мигрантларнинг маиший-моддий турмуш шароитларининг яратилганлиги далилланган;
Бухоро вилоятида саноат зоналарига кўчирилган халқларнинг миллий таркиби саноат зоналарида рус, яҳудий, беларус, украин, немис ва қозоқлар бўлганлиги, қурилиш зоналарида болгар, тожик, кавказ халклари, қирғиз, ўзбеклар фаолият юритганлиги далилланган;
саноат тизимининг миграция сиёсати учун молиявий ҳаражатлар назоратсизлиги 1960 йилда қуриқ ва бўз ерларга тартибсиз кўчириш натижасида давлатнинг иқтисодий тушкунликка тушиши ва шу билан бирга ишчилар қўнимсизлигининг ривожланиши оқибатида режалаштирилмаган ҳаражатларнинг ошиши иқтисодий оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлганлиги, шунингдек, мигрантларнинг республика ижтимоий-маданий ҳаёти ва менталитетига таъсири, мажбурий миграция ҳолатлари ва унга бўлган негатив муносабатлар исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўзбекистонда саноат миграцияси сиёсати: 1950-1980 йилларда (Бухоро вилояти мисолида)» муаммосини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлардан:
 1950-1980 - йилларда Ўзбекистонда саноат миграциясининг омил ва сабаблари далилланиб, саноат шаҳарлари (Зарафшон, Газли, Навбаҳор, Қоровулбозор ва б.қ.)нинг вужудга келишига миграция жараёни таъсир кўрсатганлиги, кўчирилган аҳолининг оғир ва енгил саноатни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этганлиги ҳамда фуқароларни иш билан таъминлаш муаммосини бартараф этиш учун уларнинг «Бухоронефтгаз» ва «Бухорогазпромстрой»га кўчириш жараёни амалга оширилганлиги, кўчирилган зоналарда мигрантларнинг маиший-моддий турмуш шароитларининг яратилганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлар ва натижалардан «Бухоро давлат музей-қўриқхонаси»да «Миграция ва миллий қадриятлар равнақи» номли тарихий кўргазмани ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 7 июндаги 2/92-сон маълумотномаси). Натижалар  музей фондини янги маълумотлар билан бойитишга, саноат шаҳарларининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари юзасидан маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган;
Бухоро вилоятида саноат зоналарига кўчирилган халқларнинг миллий таркиби саноат зоналарида рус, яҳудий, беларус, украин, немис ва қозоқлар бўлганлиги, қурилиш зоналарида болгар, тожик, кавказ халклари, қирғиз, ўзбеклар фаолият юритганлиги ҳамда саноат тизимининг миграция сиёсати учун молиявий ҳаражатлар назоратсизлиги 1960 йилда қуриқ ва бўз ерларга тартибсиз кўчириш натижасида давлатнинг иқтисодий тушкунликка тушиши ва шу билан бирга ишчилар қўнимсизлигининг ривожланиши оқибатида режалаштирилмаган ҳаражатларнинг ошиши иқтисодий оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлганлиги, шунингдек, мигрантларнинг республика ижтимоий-маданий ҳаёти ва менталитетига таъсири, мажбурий миграция ҳолатлари ва унга бўлган негатив муносабатлар исботланган ҳақидаги маълумотлар Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Замондош”, “Асрларнинг асраганлари”, “Ассалом Бухоро” кўрсатувлари сценарийси шакллантиришда фойдаланилган (Бухоро вилояти Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 27 майдаги 1/115-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларни вилоятдаги саноат корхоналари имкониятларидан фойдаланиш тарихи тажрибасидан хабардор бўлишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish