Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмадова Нафиса Аҳмад қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув жараёни (1991-2021 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tar5421.
Илмий раҳбар: Фармонов Раҳмон Фармонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович, тарих фанлари доктори, профессор; Қобулов Эшболта Атамурадович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро ва регионал ташкилотлар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан минтақада барқарорликни таъминлаш ҳамда барқарор ривожланиш масалаларида олиб бораётган ўзаро ҳамкорликни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ, МДҲ ва ШҲТ билан ҳамкорлик доирасидаги фаолиятларининг камбағалликни қисқартириш, анъана ва одатларни сақлаб қолиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш каби ижтимоий-иқтисодий, ҳукуматлараро комиссиялар, сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро ҳамкорлик комиссияси каби сиёсий, кино, театр, мусиқа, рассомлик, ҳайкалтарошлик, меъморчилик каби маданий хусусиятлари, табиатни муҳофаза қилиш, экологик мониторинг тизимлари, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда махсус солиқ ставкаларини ўрнатиш бўйича илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва тажриба-конструкторлик ишларига кўпроқ қаратилганлиги далилланган; 
Ўзбекистоннинг АҚШ, РФ, Германия, Франция давлатлари билан инвестицион, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги, кимё ва газ-кимёси соҳаларини ривожлантириш ва табиий газни қайта ишлаш, автомобиль, қурилиш материаллари, фармацевтика, электротехника саноатидаги ҳамкорликлари, Хитой, Жанубий Корея ва Япония давлатлари билан иқтисодий, фан ва маданият соҳаларидаги жадал иқтисодий ҳамкорликлари иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тарихий-маданий, тарихий-этнологик тажриба, билим, ёзув ва анъаналарни тўлиқ сақлаб қолишга қаратилганлиги далилланган; 
Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш борасидаги олиб бораётган минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган кўп томонлама сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича саъйи-ҳаракатлари ва Марказий Осиёни интеграциялаштириш сиёсати минтақа давлатлари манфаатларига хизмат қилаётганлиги далилланган;
Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорлик механизмлари ҳамда ташаббуслари натижасида савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда кенг қамровли тарзда ривожланиб бораётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021-йилларда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув жараёнига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЕХҲТ, МДҲ ва ШҲТ билан ҳамкорлик доирасидаги фаолиятларининг камбағалликни қисқартириш, анъана ва одатларни сақлаб қолиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш каби ижтимоий-иқтисодий, ҳукуматлараро комиссиялар, сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро ҳамкорлик комиссияси каби сиёсий, кино, театр, мусиқа, рассомлик, ҳайкалтарошлик, меъморчилик каби маданий хусусиятлари, табиатни муҳофаза қилиш, экологик мониторинг тизимлари, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда махсус солиқ ставкаларини ўрнатиш бўйича илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва тажриба-конструкторлик ишларига кўпроқ қаратилганлиги ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШ, РФ, Германия, Франция давлатлари билан инвестицион, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги, кимё ва газ-кимёси соҳаларини ривожлантириш ва табиий газни қайта ишлаш, автомобиль, қурилиш материаллари, фармацевтика, электротехника саноатидаги ҳамкорликлари, Хитой, Жанубий Корея ва Япония давлатлари билан иқтисодий, фан ва маданият соҳаларидаги жадал иқтисодий ҳамкорликлари иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тарихий-маданий, тарихий-этнологик тажриба, билим, ёзув ва анъаналарни тўлиқ сақлаб қолишга қаратилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил 20 октябрда эфирга узатилган “Тақдимот” ва “Мавзу” дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 28 октябрдаги 01-40-1689-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар телетомошабинларга Ўзбекистон давлатининг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув йўли хусусиятлари, халқаро муносабатларнинг шаклланишини тадбиқ этиш бўйича муҳим материал сифатида илмий асосда ўрганишга ҳизмат қилган; 
Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш борасидаги олиб бораётган минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган кўп томонлама сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича саъйи-ҳаракатлари ва Марказий Осиёни интеграциялаштириш сиёсати минтақа давлатлари манфаатларига хизмат қилаётганлиги ҳамда Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорлик механизмлари ҳамда ташаббуслари натижасида савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда кенг қамровли тарзда ривожланиб бораётганлиги далилланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қашқадарё вилоят муассасасида бажарилган И-56-10/37-рақамли “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” шиори остида “Ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидоийлик, аҳлоқий фазилатларни шакллантириш” мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқаро Амир Темур жамоат фондининг 2022 йил 2 февралдаги 04-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёшларга Мустақил Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига тўлақонли аъзо сифатида кирганлиги, унинг халқаро майдонда юксак обрў-эътибори борлигини асослаб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish