Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланазаров Мурот Мирзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бухоро Халқ Совет Республикасида миллий раҳбар арбоблар ва кадрлар фаолияти (1920-1924 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Таr597.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Отамуродович, тарих фанлари доктори, профессор; Шаймарданов Ибодулло, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро Халқ Совет Республикасида миллий раҳбар арбоблар ва кадрлар фаолиятини ёритиш, совет режими томонидан кейинчалик уларнинг қатағон қилинишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил қилингач, Ёш бухоролик жадидлар янги типдаги раҳбар ходимларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратганлиги, замонавий асосда кадрлар сиёсати ва мутахассис кадрлар тайёрлаш механизмини ишлаб чиққанлиги асосланган;
БХСР даги давлат ва ҳукуматнинг энг юқори идоралари (Бутунбухоро Марказий Инқилобий Қўмитаси, БХСР Халқ Нозирлар Шўроси ҳамда БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси) мамлакат бошқарувида миллий раҳбар ходимлар фаолиятига алоҳида эътибор берганлиги, маориф ва соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий мутахассис кадрлар мавқеини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратганлиги исботланган;
Бухорода иқтисодиёт соҳасида ўқимишли ва замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммолари долзарб бўлганлиги, Бухоро Иқтисодий Кенгаши бу соҳада Марказ тазйиқларидан чўчимай, мустақил сиёсат юритганлиги далилланган;
БХСР нинг Файзулла Хўжаев бошчилигидаги йигирма нафардан ортиқ собиқ миллий раҳбар арбоблари совет режими томонидан қатағон қилинганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро Халқ Совет Республикасида миллий раҳбар арбоблар ва кадрлар фаолияти мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил қилингач, Ёш бухоролик жадидлар янги типдаги раҳбар ходимларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратганлиги, замонавий асосда кадрлар сиёсати ва мутахассис кадрлар тайёрлаш механизмини ишлаб чиққанлиги ҳамда БХСР даги давлат ва ҳукуматнинг энг юқори идоралари (Бутунбухоро Марказий Инқилобий Қўмитаси, БХСР Халқ Нозирлар Шўроси ҳамда БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси) мамлакат бошқарувида миллий раҳбар ходимлар фаолиятига алоҳида эътибор берганлиги, маориф ва соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий мутахассис кадрлар мавқеини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратганлиги тўғрисидаги илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 февралдаги 06-31-352-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатув мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
Бухорода иқтисодиёт соҳасида ўқимишли ва замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммолари долзарб бўлганлиги, Бухоро Иқтисодий Кенгаши бу соҳада Марказ тазйиқларидан чўчимай, мустақил сиёсат юритганлиги ҳамда БХСР нинг Файзулла Хўжаев бошчилигидаги йигирма нафардан ортиқ собиқ миллий раҳбар арбоблари совет режими томонидан қатағон қилинганлиги хусусидаги янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2012-2013 йилларда бажарилган ИФА-2012-1-4-сон “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917-1991 йиллар), 2-жилд” лойиҳаси доирасида тайёрланган “Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар)” номли академик нашрда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 3/1255-496-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Бухоро Халқ Совет Республикасида миллий раҳбар арбоблар ва кадрлар фаолиятини ўрганиш учун кенг имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish