Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламуратов Шухрат Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Марказий Осиё коммуникацияси ва савдо-транзит тизимида Амударёнинг ўрни (ХIХ - ХХ аср бошлари)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar795.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор; Мавланов Ўктам Махмасабирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX-XX аср бошларида Марказий Осиё коммуникацияси, савдо-транзит алоқаларида Амударё сув йўли ва кечувларининг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган Амударё (Панж билан бирга)да 70 дан ортиқ кечувлар бўлганлиги аниқланиб, улар минтақадаги қуруқлик ҳамда сув йўлларининг ўзаро кесишган ҳудудларини боғловчи кўприк сифатида қадимдан халқларни бирлаштирувчи восита эканлиги далилланган;
XIX-XX аср бошларида Амударёдаги маҳаллий ва рус кемачилиги ҳолати, сув транспорти воситалари навигацияси, юк транзитидаги ўзгаришлар очиб берилиб, кемалардан ҳарбий-стратегик мақсадларда фойдаланилганлиги, уларнинг транзит алоқаларида манзилларга тез ҳамда камхарж етказиб бериш воситаси эканлиги далилланган;
дастлаб ҳарбий-стратегик мақсадлар учун ташкил этилган Амударё флотилияси кейинчалик Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ва Амударё бўлимининг дарё бўйидаги аҳоли манзиллари, ҳарбий гарнизонлар, божхона-чегара пунктларини боғловчи муҳим аҳамиятга эга транзит ҳамда коммуникация тармоғига айланганлиги аниқланган;
Амударё орқали нафақат унинг атрофида яшовчи халқлар маҳсулотлари айирбошлаганлиги, балки сув йўли ва унга яқин савдо йўллари орқали бутун минтақа давлатлари билан фаол савдо-сотиқ ҳамда транзит алоқалари амалга оширилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуга доир олиб борилган тадқиқотлар юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Амударё сув йўли, кечувлари, ундаги маҳаллий ва рус кемачилиги орқали минтақа коммуникацияси, савдо-транзит алоқалари ривожи тарихига оид маълумотлар Термиз давлат университети, Термиз давлат педагогика институти ва Денов тадбиркорлик ва педагогика институтларининг Тарих бакалавриат таълим йўналишидаги “Сурхондарё тарихи” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 майдаги 89-01-373-сон маълумотномаси). Олинган натижалар танлов фани ўқув дастури ва қўлланмасини янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
Амударёнинг минтақадаги қуруқлик ва сув йўлларининг ўзаро кесишган ҳудудларини боғловчи кўприк сифатида азалдан халқларни бирлаштирувчи восита эканлиги, дарёдаги кечувлар, улар яқинида барпо этилган шаҳарлар сув йўлини назорат қилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё вилоят транспорт бошқармасининг ижтимоий тармоқ (саҳифа)ларидаги дарё транспортига оид материалларни кенг тарғиб қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 26 апрелдаги 2/2419-3372-сон маълумотномаси). Натижалар Амударё сув йўли ва унда ҳаракатланган дарё транспорти воситаларининг шаклланиши ҳақидаги маълумотларни бойитиб, транспорт соҳаси ходимларининг билимларини оширишга хизмат қилган;
XIX-XX аср бошларида Амударё сув йўли, кечувлари ҳолати, ундаги маҳаллий ва рус тижорий кемачилиги тартиблари, пароходлар навигацияси ҳамда юк транзитидаги ўзгаришлар тўғрисидаги илмий-тарихий маълумотлардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 апрелдаги 02-31-772-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар Амударё ва минтақадаги сув йўллари ҳақида “O‘zbekiston tarixi” телеканалида туркум телекўрсатувларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish