Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалилов Фурқат Закировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг мулкий манфаатдорлиги билан боғлиқ жиноий жавобгарлик», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Yu644.
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг мулкий манфаатдорлиги билан боғлиқ жиноят таркибини, унинг объектив ва субъектив белгилари мазмун моҳиятини тушуниш бўйича тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўллаш, тергов ва суд амалиётини, жиноят қонун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат фуқаролик хизматчисига бериладиган совға қиймати чегараланиши ҳамда унинг тегишли тартибда декларацияланиши шартлиги асослантирилган;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятида ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият “манфаатлар тўқнашуви” ҳисобланиши асослантирилган;
давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс эмас, балки учинчи шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги ҳам жиноий жавобгарликка сазовор бўлиши асослантирилган;
давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига бажариши ёки бажармаслиги номоддий қимматликлар олганида ёхуд номулкий манфаатдор бўлганида ҳам жиноий жавобгарликка сазовор бўлиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг мулкий манфаатдорлиги билан боғлиқ қилмишларнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларига доир масалаларни тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
давлат фуқаролик хизматчисига бериладиган совға қийматининг чегараланиши ҳамда уни тегишли тартибда декларация қилиниши шартлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ҚЛ-861-сонли қонун лойиҳасининг 19-моддаси (Давлат фуқаролик хизматида совға билан муомала қилиш шартлари)да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш Қўмитасининг 2022 йил 8 апрелдаги 04/10-10-72-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг совға қабул қилишини чегаралаш ва тартибга солишга хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчиси ўз фаолиятида хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига бевосита таъсир қиладиган, шунингдек бундай таъсир қилиши мумкин бўлган вазият “манфаатлар тўқнашуви” сифатида баҳоланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ҚЛ-861-сонли қонун лойиҳасининг 20-моддаси (Манфаатлар тўқнашуви)да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш Қўмитасининг 2022 йил 8 апрелдаги 04/10-10-72-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг ўз фаолиятида хизмат вазифаларини бажариш жараёнида қайси ҳолат мнфаатлар тўқнашуви сифатида баҳоланиши аниқлаштиришга хизмат қилган;
хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олган бозор, савдо комплекслари маъмуриятининг хизматчилари қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий манфаатдор бўлганлиги учун МЖтКнинг 611-моддаси иккинчи қисми ёки 1932-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сон қарорининг 1-банди ўн учинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 11 ноябрдаги 11-70-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши бозор, савдо комплекслари маъмурияти хизматчиларининг хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олиши жиноий жавобгарликка сазовор бўлиши асослантирилган.
хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олган бозор, савдо комплекслари маъмуриятининг хизматчилари қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий манфаатдор бўлганлиги учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, шахс ЖКнинг 214-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сон қарорининг 1-банди ўн учинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 11 ноябрдаги 11-70-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши бозор, савдо комплекслари маъмурияти хизматчиларининг хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олиши жиноий жавобгарликка сазовор бўлиши асослантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish