Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёрова Зуҳрабону Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш», 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1404.
Илмий раҳбар: Умарова Гўзал Ғайратовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Аллаева Гулчеҳра Жалгасовна, иқтисодиёт  фанлари доктори, профессор; Касимова  Фатима Тулкуновна иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
II.    Тадқиқoтнинг мақсади саноат корхоналари, хусусан фармацевтика саноати ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фармацевтика саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини  баҳолашда инновацион фаолиятнинг салмоқ коэффициентлари (мезонлари) инновацион фаолиятнинг бошқарув харажатлари (r1=0,31), инсон ресурслари (r2=0,36) ва ходимларнинг инновацион компетентлиги (r3=0,23) оптимал даражасида  бўлиши асосланган;
фармацевтика корхоналарида инновацион лойиҳаларни самарали амалга оширишнинг энг юқори натижаси (117 балл) ва энг қуйи чегараси (39 балл) шкаласига асосланиб, лойиҳанинг бошланиши (LB=0,69), режалаштириш (R=19,6), амалга ошириш (B=3,7), мониторинг ва назорат (MN=11,8), якунлаш (LY=0,12) босқичларнинг меъёрий чегаралари таклиф этилган;
саноат корхоналарида инновацион фаолият харажатлари таркибида инсон ресурсларига қилинадиган харажатлар улуши паст даража (2,9 - 4,6 фоиз),  ўрта даража (4,7 - 9,8 фоиз) ҳамда  юқори даража (9,9 - 11,6 фоиз) чегараларида баҳолаш таклиф этилган;
ишлаб чиқаришда банд бўлган ресурслар натижадорлигини ошириш негизида “Biotact” масъулияти чекланган жамиятни 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фармацевтика саноати корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
фармацевтика саноати корхоналарининг инновацион салоҳиятини  баҳолашда инновацион фаолиятнинг салмоқ коэффициентлари (K) инновацион фаолиятнинг бошқарув харажатлари (r1=0,31), инсон ресурслари (r2=0,36) ва ходимларнинг инновацион компетентлигини (r3=0,23) акс эттирувчи мезонлар биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш саноати корхоналарининг инновацион ривожланиш стратегияси бўйича таклифлар  Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўйича 2022 йил 25 июлда “Порядок и методология совершенствования инновационных стратегий развития предприятий по производству биологически активных добавок” номли услубий қўлланмада тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрдаги 08/34271-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломат-лиги хизматининг 2022 йил 28 октябрдаги 31-8/5971-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика соҳасида инновацион компетентлик даражасини баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилиб, жумладан “Biotact” МЧЖда ходимларнинг инновацион компетентлик даражаси 12,6 фоизга оширишга эришилган;
инновацион лойиҳаларни самарали амалга оширишнинг энг юқори натижаси (117 балл) ҳамда энг қуйи чегараси (39 балл) шкаласига асосланиб, лойиҳани бошланиши (LB=0,69), режалаштириш (R=19,6), амалга ошириш (B=3,7), мониторинг ва назорат (MN=11,8), якунлаш (LY=0,12) босқичларининг меъёрий чегараларини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўйича 2022 йил 25 июлда “Порядок и методология совершенствования инновационных стратегий развития предприятий по производству биологически активных добавок” номли услубий қўлланмада тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрдаги 08/34271-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломат-лиги хизматининг 2022 йил 28 октябрдаги 31-8/5971-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика соҳасида инновацион компетентлик даражасини баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилиб, жумладан  “Biotact” МЧЖда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини қисқаришига ва жами ишлаб чиқарилган маҳсулотда инновацион маҳсулотларнинг улушини 2020 йилдаги 4,6 фоиздан, 2021 йилда 10,5 фоизга оширишга эришилган;
саноат корхоналарида инновацион фаолият харажатлари таркибида инсон ресурсларига қилинадиган харажатлар улуши (2,9 фоиздан 4,6 фоизгача) паст даража,  (4,7 фоиздан 9,8 фоизгача) ўрта даража ҳамда  (9,9 фоиздан 11,6 фоизгача юқори даража чегараларида баҳолаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўйича 2022 йил 25 июлда “Порядок и методология совершенствования инновационных стратегий развития предприятий по производству биологически активных добавок” номли услубий қўлланмада тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрдаги 08/34271-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 28 октябрдаги 31-8/5971-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика соҳасида инновацион компетентлик даражасини баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилиб, жумладан  “Biotact” МЧЖда инновацион фаолият харажатлари таркибида интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга ажратиладиган харажатлар миқдорини 3,7 фоиздан 10,5 фоизга ошириш имкони яратилган;
фармацевтика тармоғи таркибидаги “Biotact” МЧЖ корхонасининг 2026 йилгача бўлган даврдаги иқтисодий ривожланиш прогноз кўрсаткичлари корхонанинг иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда инновацион стратегиясини такомиллаштиришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрдаги 08/34271-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил  28 октябрдаги 31-8/5971-сон маълумотномаси). Натижада “Biotact” МЧЖ фаолиятини инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда асосий кўрсаткич ва параметрларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish